Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Тиаго Алькантара: «Ҳозир инглиз футболи даври»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпул»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара жамоасининг Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ бос­қичи 5-туридан ўрин олган «Порту»га қарши ўйини (2:0)дан олдин мерсисайдликлар устози Юрген Клопп билан бирга матбуот анжуманида қатнашди ва Англия чемпионати, жароҳатлари, «Ливерпул»га ўтиш қарори ҳақида гапирди. Айтганча, Тиаго мазкур учрашувда ўта ғайритабиий ва чиройли гол муаллифига айланди. Бу ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи сифатида танлаб олинганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Жароҳатдан кейин асосий таркибга қайтиш

- Машғулотлар пайтида, аввало, жароҳат олиш хавфини минималлаштиришга ҳаракат қиламиз. Бу кундалик ишимизнинг бир қисми. Нафақат ўйинга тайёр бўлиш, балки яхши формани сақлаб қолиш ҳам муҳимдир. Ўйлайманки, «Арсенал» билан ўйин барчамизга бу борада ёрдам берди.

Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар

- ЕЧЛда икки марта ғолиб чиққансиз, дейишингиз мумкин, аммо жавобим шуки, фаолиятим бошланганига ўн йилдан ошди, демак, мен нафақат икки марта ғалаба қозонганман, балки саккиз мартадан кўпроқ мағлубиятга ҳам учраганман. Бу энг яхши жамоалар ва футболчилар ўйнайдиган жуда мураккаб турнир: ҳар бир учрашувда энг яхши ўйинингизни кўрсатишингиз талаб этилади.

Англия чемпионатининг кучи

- Менимча, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос кучли даври бўлган. Ўз вақтида испан клублари ва терма жамоаси барча халқаро турнирларда ғалаба қозонган. Ҳозир эса инглиз клублари муваффақият қозонмоқда, уларнинг даври. АПЛ - шубҳасиз, энг кучли чемпионат. Умуман олганда эса, футбол ҳамма жойда бир хил ўйналади.

«Ливерпул»даги муваффақиятсиз биринчи мавсум

- Коронавирус ва жароҳатлар ўтган мавсумни бузиб ташлади, аммо кейин лига ва жамоага тезда мослашиб олдим. Ўтган мавсум оғир кечди, лекин мен жамоадошларимни яхшироқ билиб олишга улгурдим. Мураббий ва шерикларимга нимани хоҳлашларига қараб, турли йўллар билан ёрдам бера оламан.

«Ливерпул»га ўтиш қарори тўғрими?

- Юз фоиз. Албатта, ҳеч ким жароҳатларга дуч келишимни билмасди. Охир-оқибат, шикастланганингизда, ўйинни четдан туриб томоша қилиш имконингиз бўлади, бу ҳам фойдали бўлиши мумкин. Жароҳатлар ёқимсиз, бироқ бу ишимиз ва ҳаётимизнинг бир қисмидир. «Ливерпул»га ўтиб, ўзимнинг қулай зонамдан чиқиб, янги тажрибаларни синаб кўрмоқчи эдим. Юрген қўл остида ўйнашни хоҳлардим. Футболда сиз доимо янги нарсаларни ўрганасиз, шундай экан, нега энди янги тажрибалардан воз кечишингиз керак?

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 06:02, 03.12.2021.
Ўқилди: 2028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.