Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ла лига. «Бетис» Хавига илк мағлубиятни тортиқ этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Хави бошқарувидаги "Барселона" клуби илк марта мағлубият аламини тортди. Каталонияликлар Ла лиганинг 16-тури доирасида "Бетис"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда имкониятни бой беришди.

Хави таркибда ротация қилишда давом этган ҳолда, Френки де Йонг, Жерар Пике ва Усмон Дембелени захирада қолдирди. Майдонга эса ёшларни туширди. Биринчи бўлимда "Барса"нинг ўйини чиқмади. Бунга андалусияликлар ҳам йўл қўйишмади.

Хави иккинчи бўлимда майдонга Френки де Йонг ва Дембелени ташлагач, "кўк-анорранглилар"нинг ўйини жонланди. Хоссатан, Усмоннинг ўзида даврозани ишғол қилиш учун 2-3та имконият юзага келди. Аммо унинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади.

Баҳснинг 79-дақиқасида "Барселона" бурчак зарбасини ўйинга киритган пайтда марказий ҳимоячилар Лангле ва Араухо рақиб жарима майдонига боришди. Тўпни эгаллаган "Бетис" посбони дарҳол ҳужумга асос қолди. Мезбонларнинг марказий ҳимоячилари ўз позицияларини эгаллагунга қадар меҳмонларнинг 3 футболчиси рақиб жарима майдонида пайдо бўлишди. Хуанми яккама-якка вазият Марк-Андре тер Штегенни доғда қолдирди.

"Барса" дарҳол ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Дембеленинг узатмасидан кейин Абде Эззалзули яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади — тўп юқорига кўтарилиб кетди.

Қолган дақиқаларда "Бетис" ҳисобни ушлаб қолди ва ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг Пеллегрини жамоасининг очколари 30тага етди ва улар 3-ўринга кўтарилиб олишди. "Барселона" эса 23 очко билан 7-поғонада қолди.

Ла лига. 16-тур
Барселона – Бетис 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 79 Хуанми.
Барселона – тер Стеген, Дест, Лангле (де Йонг, 82), Араухо, Альба, Бускетс, Нико Гонсалес (де Йонг, 59), Гави (Пуч, 36), Коутиньо (Дембеле, 59), Эззальзули (Пике, 82), Депай.
Бетис – Руй Силва, Бельерин, Руис, Бартра, Морено, Гуардадо, Каналес, Родригес, Хуанми (Иглесиас, 81), Виллиан Жозе (Вильям Карвалью, 71), Руибаль (Тельо, 63).
Огоҳлантиришлар: Виллиан Жозе (12), Нико Гонсалес (42), Родригес (73).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:38, 04.12.2021.
Ўқилди: 4819 марта.
Фикрлар: 252 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.