“Реал Сосьедад” 40 йилдан бери чемпионликни қўлга кирита олмаяпти. Сан-Себастьян клуби мухлислари ушбу мавсум бошида чемпионликдан умид қилишганди, аммо клуб потенциал чемпионлик ҳақида ўйлаш бутунлай воз кечмоқда. Айниқса, сўнгги икки турдаги иккита мағлубиятдан кейин.
“Ла Реал” лигада 5-ўринга тушиб кетди, аммо иккинчи ўрин билан орадаги фарқ минимал. Бир сўз билан айтганда, кураш ҳали тугамади. Хатто жорий мавсумда жадвалда карвонбошилик қилаётган “Реал”дан ортда қолиши ҳам ҳалокатли эмасдек туюлмоқда (10 очко).
Клубнинг энг кучли ҳужумчиси Александр Исак ҳам лигадаги потенциал ғалаба ҳақида гапирмасликни истайди.
“Мен буни чемпионлик учун кураш деб ҳисобламайман, чунки бу жуда узоқ вақт талаб этади. Чемпионлик учун кураш апрель ойида бошланади. Ҳозирги биринчи ўрин ҳеч нарсани англатмайди ва биз фақат ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ғалаба қозониш ажойиб”.
“Реал Соседад” ўтган мавсумда Чемпионлар лигасига чиқа олмади, аммо уларда Европа лигаси плей-офф босқичига чиқиш имконияти бор.
Жамоанинг тараққиёти ҳужумчи Исакнинг муваффақияти билан боғлиқ. Швециялик ўзининг биринчи мавсумида тўққизта гол урган бўлса, “Сосьедад” олтинчи ўринни эгаллади. Ўтган мавсумда унинг ҳисобида 17 та гол бор эди ва клуб бешинчи ўринни эгаллади ва Испания кубогини қўлга киритди.
Жорий мавсум сентябрь ойида жароҳат олган ҳужумчи дастлабки 14 ўйинда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ва 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
“Мен икки йилни нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам муваффақиятли ўтказдим. Менга шаҳар, умуман бу мамлакат ёқади ва Испанияда ўйнашдан бахтиёрман”.
22 ёшли ҳужумчи ҳар доим бўлажак юлдуз деб ҳисобланган. У 16 ёшида АИК базасига йўл олганида, дарҳол уни Златан Ибрагимович билан солиштиришни бошладилар. Унинг ўзи Златанга унчалик ўхшамайман, деб ҳисоблайди, аммо терма жамоада улар кўп вақтларини бирга ўтказишади, позицион ўйин ва ҳужумлар пайтидаги ҳаракатни муҳокама қилишади. Гарчи “Боруссия”даги фаолияти ҳеч нарсага олиб келмаган бўлса-да, аммо ҳозир ўзига янги уй топиб бўлган.
“Бу мамлакат футболи менга ёқади ва клуб менга ҳақиқатан ҳам ишонади. Испания футболи мен учун яхши, чунки мен тўп билан ишлашни ва жамоадошларим билан бирлашишни яхши кўраман. Испанияда тўп билан ўйнашга кўпроқ вақт ажратишади ва техника ҳамма нарсанинг бошида”, - дейди футболчи.
“Ла Реал” ўз ўйинчиларига эътибор қаратишда давом этмоқда. Уларнинг Субиета академияси ҳурматга сазовор. Клубнинг яна бир тактикаси - кучли ўйинчиларга ортиқча пул тўламаслик. “Сосьедад” Исакдан ташқари, текинга қўлга киритган “Манчестер Сити” собиқ юлдузи Давид Силвани ҳам қўлга киритди. Исак эса бундай афсона билан бир жамоада тўп тепганидан хурсанд эди.
“Унинг савияси мени ажаблантирди. Биз ундан айнан шуни кутгандик. Силванинг футболга профессионал ёндашувини, мулоқот қилиш қулайлиги жуда муҳимдир. У ҳар доим биз билан билим алмашишга тайёр”.
Норвегиялик ҳужумчи Александр Серлот “Лейпциг”дан ижарага олинган ва унинг келиши ҳам Исакга ёрдам берди.
Лекин муваффақият калити нафақат футболчиларда, балки мураббийда ҳам. Серлотнинг сўзларига кўра, у Иманоль Альгуасилнинг ишларидан ҳайратда қолган.
«У бизнинг амбицияларимизни қандай чеклашни, эртанги кун учун яшашга ундашни билади. Машғулотларда жуда талабчан, бу яхши ҳолат. Биз ҳар доим ҳамма нарсага тайёрмиз”, дейди норвегиялик футболчи мураббийи ҳақида.
“Кристал Пэлас”нинг собиқ ҳужумчиси кубокни қўлга киритиш фақат бошланиш бўлганига умид қилмоқда. Ким билади дейсиз, балки 1982 йилдан кейинги илк чемпионлик яқин орада қўлга киритилар.
“Жамоа аъзолари ғалаба қозониш мумкинлигига ишонади. Бу бизни рағбатлантиради. Клуб янада яхшиланиб бормоқда, ҳамда кучлироқ футболчиларни харид қилмоқда. Биз янги марра ёқасида турибмиз”.
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.