Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«МЮ» мураббийлар штабининг яна бир аъзосига чиқиш эшикларини кўрсатди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг мураббийлар штабидаги катта вакили Киран Маккенна клубни тарк этди. У «Ipswich Town»га янги бош мураббий этиб тайинланди.

35 ёшли Маккенна биринчи лига клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чекди. Энди шанба куни унинг жамоаси ўз майдонида «Сандерленд»га қарши баҳс олиб боради. Маккенна «Юнайтед»га U- 18 жамоаси мураббийи сифатида қўшилиб, кейинчалик Жозе Моуриньонинг мураббийлар штабига жалб қилинган эди. У Оле-Гуннар Сулшернинг мураббийлар жамоасида ҳам муҳим роль ўйнаган. Шунга қарамай, «Юнайтед» унга чиқиш эшикларини кўрсатишга қарор қилди. Ирландиялик мутахассис эса ўзини бош мураббий сифатида синаб кўради.

Киран Маккенна ушбу ҳодисага шундай изоҳ беради: «Сўнгги беш йил давомида «Манчестер Юнайтед»да ишлаш мен учун шараф. 2016 йилда U-18 терма жамоасига мураббий сифатида келганимда мен дунёнинг энг яхши клубида ишлаётганимни ҳис қилганман. У ерда болалар учун ажойиб шароит яратилган эди ва анчайин иқтидорли ўйинчиларни тайёрлаш имкониятига эга бўлдим.

Мен ҳар доим Моуриньо ва Сулшердан бунинг учун миннатдорман. Ўтган тўрт йил ичида мен улардан жуда кўп нарсаларни ўргандим ва бундай фидойи мураббийлар гуруҳи билан ишлаш мен учун завқ бағишлайди. Шунингдек, Ралф Рангникка ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман, у билан ишлаган қисқа вақтим менга манзур келди ва у кўрсатган унсурларни келгуси фаолиятимда ҳам қўллашга ҳаракат қиламан.

«Мураббийлик соҳасидаги турли лавозимлар давомида менинг асосий мақсадим доимо бош мураббий бўлиш эди ва бу энди ушалиш арафасида. Ажойиб тарихга эга клуб - «Ipswich Town»да мураббий бўлиш учун зўр имкониятга эга бўлган эдим. Ундан фойдаландим. Мен йиллар давомида бирга ишлаган ходимлар ва футболчиларга миннатдорчилик билдирмоқчиман ва албатта Ралфга омад тилайман», - дейди Маккенна.

«МЮ» спорт директори Жон Мурто жамоанинг мураббийлар штабидаги собиқ ходими ҳақида шундай дейди: «Киран жуда ҳам истеъдодли мураббий, у клуб учун фойдали футболчиларни етиштиришда муҳим роль ўйнади. 18 ёшгача бўлган терма жамоа таркибида кўплаб ёшларнинг ривожланишида Маккеннанинг ҳиссаси катта. У йиллар ўтиб асосий жамоанинг мураббийлар штабидаги муҳим аъзосига айланди, бу ерда унинг ўйинга бўлган ўткир ёндашуви ва чуқур меҳнати юқори баҳоланади. Энди у бош мураббий сифатида ўз йўлини давом эттириш имкониятига эга ва «Манчестер Юнайтед»да ҳамма унга омад тилайди», - дейди Мурто.

Киритилди: 08:00, 18.12.2021.
Ўқилди: 4224 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.