Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Тожикистонда ўтказилган “CAFA Womenʼs Futsal Championship 2022”  мусобақасида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футзалчиларимизни ЎФА президенти Абдусалом Азизов, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан мусобақадаги муваффақиятли иштирок билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида юртимизда аёллар футболига берилаётган эътибор, қолаверса аҳиллик ва жамоавий меҳнат ётганини таъкидлаб ўтди.

“Аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш ва ривожлантириш ёълида ЎФА япониялик тажрибали мураббийларни жалб қилди. Ҳаммамизга маълум, Япония Жаҳон чемпионатида доимий иштирок этиб келади, мутахассислари ҳам халқаро миқёсда катта тажрибага эга ҳисобланади. Шу сабабли, аёллар футболига Мидори Ҳонда бош мураббий этиб тайинланди, умид қиламизки, Сизлар ушбу янги мураббий билан олдимизга қўйилган юқори мақсадларга эришиш ёълида тинмай меҳнат қилиб, ўз устингизда ишлаб борасизлар”, дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда футзалчиларимизни самимий табриклаб, жамоа олдида қилинадиган ишлар кўплигини, феврал бошидаёқ терма жамоа йиғинларга киришини ва юқори марралар ёълида биргаликда ҳаракат қилиш кераклигини айтиб ўтди.

Футзал терма жамоамизнинг кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. Ўз навбатида, мураббийлар штаби сўнгги йиллардаги аёллар футболига берилаётган эътибор ортганини эътироф этди. Жамоа номидан мусобақа тўпурари Мафтуна Шойимова ЎФАга эътибор учун миннатдорчилик билдирди. Тадбир якунида футзалчилар пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:47, 29.01.2022.
Ўқилди: 1079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.