Шу йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши керак эди. Уммон футбол уюшмасининг бу борадаги сўровини Ўзбекистон футбол федерацияси 21 март куни тасдиқлаган эди.
Уммон футбол уюшмасидан ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев номига келган сўнгги хатда айтилишича, Уммон чемпионати ўйинлари тақвимидаги ўзгариш сабаб, ушбу мамлакат терма жамоаси кўрсатилган санада Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди.
Хатда, шунингдек, Уммон футбол уюшмаси юзага келган ноқулай вазият учун узр сўраган ҳамда келажакда икки мамлакат терма жамоа ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилишига умид билдирган.