“Ювентус” ҳужумчиси Алваро Мората қишки трансферлар ойнаси вақтида Каталониянинг “Барселона” жамоасида ўйнашни истаганди. Бироқ, бу Турин клуби мураббийи Аллегри ва футболчининг ҳуқуқларига эгалик қиладиган “Атлетико” жамоасига маъқул келмаган. Шу сабаб, испан футболчиси мавсум охиригача “Ювентус”да қолишга қарор қилди.
Британия нашрларининг хабар беришича, Италия клуби ижарада ўйнаётган Алварони тўлиқ сотиб олишни исташмаяпти. Шу сабаб, Мадрид клуби футболчининг агентига Мората учун янги жамоа излашини айтган.
“Арсенал” қишки трансфер ойнасида ҳужумчи сотиб олмоқчи эди. Аммо, бир қанча футболчилар “тўпчилар”нинг таклифига рад жавобини беришди. Шу сабаб, “канонирлар” форвард сотиб олишни ёзга қолдиришди. Микель Артета келаси трансфер бозорида иккита ҳужумчи билан шартнома имзолашни истамоқда, бири “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Исак бўлса, иккинчиси Мората ҳисоблананади. Алваро аввал ҳам Премьер-лигада ўйнаган ва шу сабаб Лондонга қайтишга қарши эмаслигини билдирган.