Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Эд Вудворд – харажатлар қироли

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда «Манчестер Юнайтед»ни кимлар танқид қилмади дейсиз - таҳлилчилардан тортиб, жамоа мухлисларигача. Мазмунсиз ўйин, қониқарсиз натижалар ва муваффақиятсиз харидлар - жуда кўп хатолар кузатилди ва бунда клуб ижрочи директори Эд Вудворднинг айби бисёр. Аммо унинг «МЮ»даги даври якунланмоқда, шундай паллада клуб қайси футболчилар туфайли 146 млн. фунт камомадга учрагани ҳақида гаплашамиз.

АНХЕЛЬ ДИ МАРИЯ

«Юнайтед» аргентиналик ярим ҳимоячини сотиб олганда, маҳаллий чемпионат учун рекорд ҳисобланган сумма - 59,7 млн. фунт сарфлаганди. Ди Мария дастлабки ўйинларда ўзини яхши томондан кўрсатди, лекин қисқа муддатда мураббий Луи ван Гал билан чиқишолмади, формаси эса тобора пасаяверди. Натижада, бир йилдан кейиноқ унинг клубдан кетишига қўйиб беришди ва Анхель 44,3 млн. фунт эвазига «ПСЖ» сафига қўшилди.

МОРГАН ШНЕДЕРЛЕН

«Саутгемптон»да ёрқин ўйин намойиш этган Шнедерлен кўплаб клублар эътиборини ўзига қаратди, лекин айнан «МЮ» 2015 йили унинг учун 25 млн. тўлади. Аммо бошқа кўплаб футболчилар сингари, унинг ҳам «Олд Траффорд»да ишлари юришмади. Жозе Моуриньо унга ишонч билдирмай, камдан-кам ҳолларда майдонга туширди, холос. «Юнайтед» 2017 йили французни «Эвертон»га сотганида, сарфлаган пулларининг деярли барчасини - 22 млн.ни қайтариб олди.

МЕМФИС ДЕПАЙ

Депайга голланд ва жаҳон футболининг бўлажак юлдузи сифатида қаралганди. 2015 йили у 31 млн. фунт эвазига «МЮ» таркибига қўшилди, аммо бу пуллар нимага сарф-ланганини кўпчилик тушунмади, зеро ҳужумчи 53та ўйинда бор-йўғи 7та гол урди. 2017 йилнинг январида «Лион» Мемфис учун 21,7 млн. фунт тўлади, ҳозир эса у «Барселона»да тўп сурмоқда.

БАСТИАН ШВАЙНШТАЙГЕР

2015 йилнинг ёзида Бастиан Швайнштайгер фаолиятини якунлашга шайланаётганди, аммо «Юнайтед» унинг учун 14,4 млн. фунт таклиф қилгач, ярим ҳимоячи янги чемпионатда нимадир ютиш имконияти туғилганини англади. «Бастианнинг исми ўйин қайдномасига киритилганда, рақибларда ҳаяжон ва қўрқув пайдо бўлади», - деганди Вудворд ўшанда. Аммо ҳаммаси у айтгандек кечмади: машҳур немис ўйин амалиётисиз қолиб кетди ва португалиялик мураббий давридаги қувғиндилардан бирига айланди. У асосий таркиб аъзоси мақомига эришганди, лекин бу ҳам узоқ давом этмади, 2017 йилнинг мартида Швайнштайгер МЛС иштирокчиси - «Чикаго Файр» клубига кўчиб ўтди.

МАРУАН ФЕЛЛАЙНИ

2013 йили «Юнайтед»нинг Тиаго ва Сес Фабрегасни сотиб олиш учун уринишлари бесамар якунланди, натижада, Маруан Феллайни хариди билан чекланишга мажбур бўлди. Бельгиялик ярим ҳимоячи трансфер ойнасининг сўнг-ги кунида 27 млн. фунт эвазига «Эвертон»дан сотиб олинди. Гарчи мухлисларнинг Маруанга нисбатан муносабати турлича кўриниш олсада, ван Гал ва Моуриньо уни мунтазам равишда майдонга туширишди. Оле-Гуннар Сульшернинг режаларида эса Феллайнига жой йўқ эди ва ярим ҳимоячи 10,4 млн. фунт эвазига Хитойнинг «Шаньдун Тайшань» клубига ўтди. У ҳозир ҳам Чин юртида фаолият юритмоқда.

МАТТЕО ДАРМИАН

Бу футболчи «Юнайтед» сафига 2015 йили 12,7 млн. фунт эвазига ўтганди. Клубдагилар Дармианнинг янги Гари Невилл бўлишини кутишганди. Лекин жамоадаги тўрт йили мобайнида Маттео асосий ўйинчи мақомига эришолмади ва 2019 йили 1,5 млн. фунт эвазига «Парма»га сотиб юборилди.

АНДЕР ЭРРЕРА

«Юнайтед» 2013 йилнинг ёзида Эррерани харид қилишни уддалай олмаган бўлсада, 12 ойдан сўнг, барибир, ниятига эришди. Шундай ҳам масала 29 млн.лик товон пули эвазига ҳал этилди. Кейинги 5 йилни «МЮ» либосида ўтказган ярим ҳимоячи шартномасини узайтиришни истамади ва эркин агент сифатида «ПСЖ»га кўчиб ўтди. «Хафа бўлиш йўқ, - деганди Андер интервьюсида клуб раҳбариятида барчани ҳурмат қилишини билдираркан. - Клубнинг айрим қарорларига қўшилмадим, лекин бунақаси футболда учраб туради».

РОМЕЛУ ЛУКАКУ

Бельгиялик форвард 2017 йили «МЮ» таркибига қўшилган, унинг трансфери «қизил иблислар» учун 75 млн. фунтга тушганди. Лукакунинг дебюти яхши чиқди, барча турнирларда 27та гол урди. Аммо иккинчи мавсумда голлар камайди, Сульшер эса Ромелуни ҳамма ўйинларда ҳам майдонга туширмади. Ҳужумчи кетиш истагини билдирганда, «Юнайтед»га «Интер»дан 74 млн. фунт миқдорида таклиф тушди. Техник томонлама «МЮ» ушбу келишувдан йўқотишга учради, барибир, аммо бунда Вудвордни айблаш ўринлимикан?

АЛЕКСИС САНЧЕС

«МЮ» Санчесни Генрих Мхитарянга алмаштиришга кўнганда, бу ҳаммага ажо­йиб ғоядек туюлганди. Муаммо шунда эдики, чилилик футболчи ҳафтасига 500 минг фунтлик маошга эга бўлди, лекин яшил майдонда ишлари юришмай, 45 ўйинда атиги 5та гол урди. 2020 йилда эса «Интер»­га йўл олди, бу сафар эркин агент мақомида.

МАРКОС РОХО

Мавсум-2013|2014 охирида Рио Фердинанд ва Неманья Видич клубни тарк этишди. Шундай паллада «Спортинг»­дан таклиф этилган Маркос Рохо мудофаа марказида асосий фигурага айланиши кўзда тутилганди. Футболчи учун «қизил иблислар» 16 млн. тўлашди. Бироқ Рохо икки етук ҳимоячининг ўрнини босишни уддалай олмади, боз устига, аргентиналик тез-тез жароҳат олди. Сўнгги тўрт йил ичида майдонга атиги 17 марта майдонга тушган Маркос 2021 йили ватанига қайтди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 06.02.2022.
Ўқилди: 2363 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.