«Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум охирида немис клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда todofichajes нашри хабар бермоқда.
«Бавария» футболчини ўз сафида олиб қолишдан манфаатдор, лекин Роберт карьерасида янги саҳифа очиш учун «немис машинаси» сафини тарк этиш ҳақида ўйламоқда.
Германия нашрлари хабарига кўра, Левандовскининг ўзи «Реал Мадрид»га ўтишни хоҳлайди, аммо мадридликларнинг ёздаги асосий эътибори Холанд ва Мбаппени сотиб олишга қаратилган.
Италия нашрларининг таъкидлашича, Робертни ўз сафига қўшиб олиш учун яна бир даъвогар бор — «Интер».
А серия клуби ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Лаутаро Мартинес ва Алексис Санчесга ўринбосар қидирмоқда, польшалик футболчи эса улар учун асосий номзод бўлиб турибди.
Манбага кўра, агар футболчи жамоадан кетишни истаса, «Бавария» сўнгги ўн йилликдаги энг яхши ҳужумчиси учун 60 миллион евро сўрайди.