"Сурхон" бош мураббийи Анхель Лопес "Олимпик"га қарши Суперлига 1-туридан ўрин олган ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.
"Авваламбор икки жамоа учун ҳам бугунги ўйинга раҳмат айтмоқчиман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, жамоам мавсум олди тайёргарликка кам фурсат сарфлаганига қарамасдан яхши ўйин кўрсатди. Ҳисоб 0-0 бўлишига қарамай ўйин жуда қизиқарли ва шиддатли кечди. Жамоалар кучи тенг бўлганлигини сабабли икки жамоада ҳам бир қанча қулай вазиятлар бўлди. Меҳмонда 1 очкони қўлга киритиш яхши, лекин биз ўйин оҳирига қадар 3 очко учун ҳаракат қилдик.
Бу мавсумдаги асосий мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, жамоага 10га яқин янги футболчилар ташриф буюрган. Жамоамиз мавсум давомида хали анча ўсиб боради. Мавсум якунига қадар юқори ўринлар учун ҳаракат қиламиз", - деди мутахассис.