«Челси» афсонаси Жон Терри Конор Макгрегорнинг «кўклар»ни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Терри бу баёнотга аниқ баҳо бермади, аммо жангчининг "Твиттер"да қолдирган пости остига кўк юрак белги қўйди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик тадбиркор Роман Абрамович санкциялар фонида Лондон клубини сотишга қарор қилган ва бу ҳақда расман эълон қилган эди. Потенциал харидорлар аллақачон топилган ва улар орасида Макгрегор ҳам бу таклифдан манфаатдор эканини айтган.
Қайд этиш керакки, аввалроқ Жон Терри Абрамович ҳозирги вазият туфайли жамоани тарк этишга мажбур бўлишидан афсусда эканлигини билдирганди.