Хабарингиз бор, жорий мавсум аввалида тожикистонлик ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Шарифжон Раҳматов "Турон" жамоаси сафига қўшиб олинди. Куни кеча 19 ёшли футболчи Тожикистон U-23 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирув олди.
Шу йилнинг 19-31 март кунлари Тожикистон U-23 терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Мазкур йиғинда жамоамизнинг легионер футболчиси Шарифжон Раҳматов ҳам иштирок этадиган бўлди.
"Турон" футбол клуби жамоаси барча футбол мухлислари номидан Шарифжон Раҳматовга Тожикистон U-23 терма жамоасидаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади.