Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Хави: "Ла Лига чемпионлиги? Ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 29-тур доирасида бўлиб ўтган "Реал" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави чемпионлик ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Бу натижадан завқ олишимиз керак. Ўйин ажойиб бўлди, лекин мукаммал эмас. Йигитларнинг ўйинидан ва сафарда чемпионат пешқадами устидан қозонган ғалабасидан жуда мамнунман.

Ла Лига чемпионлиги? Билмайман, лекин инкор этиб бўлмайди. Менга шон-шуҳрат керак эмас, бу шон-шуҳрат «Барселона»га ва унда тўп сураётган футболчиларда бўлгани яхши. Бу футболчиларнинг, жамоанинг ва клуб ғалабаси. Биз «Реал»га қарши қандай ўйнашни билдик, кўп вазиятлар яратдик, қандай ҳужум қилишни билдик, қисқа қилиб айтганда ажойиб ўйин ўтказдик. Улар ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида устунлик қилишди, аммо унгача биз тўртта гол уриб бўлгандик" - деди Хави Mundo Deportivo.

Киритилди: 16:54, 21.03.2022.
Ўқилди: 2467 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.