Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жамоанинг ўн иккинчиси бўлинг!

Баҳо:
+2 | -

Кимларгадир таниш, яна кимлар учундир бегона бўлган "ўн иккинчи ўйинчи" ибораси нимани англатади ўзи? Жавоб оддий, ўн иккинчи ўйинчи — майдон ташқарисидаги алоҳида бир жамоадир, бу мухлислар жамоаси. Агар сиз китобни PDF шаклида телефон ёки бошқа электрон ускуна орқали ўқисангиз (сизнинг ускунангиз қанчалик зўр бўлмасин) барибир қоғоз китобни ўқигандек бўлмайсиз. Чунки, (қоғоз) китобнинг ўзгача ифори, варақларининг шитирлаши кишининг завқини келтиради. Мухлислик ҳам худди шундай.Сиз уйингизда ҳам худди шу ўйинни кўришингиз мумкин, лекин сиз майдондаги адреналин, мухлисларнинг суюклиларини қўллаб-қувватлаши, футболчилар кўрсатаёткан шиддат ва темир бутсалар остида бош кўтариб турган майсаларнинг ифоридан бебаҳра қоласиз.

Энди қад ростлаб келаётган новда сувга қандай муҳтож бўлса, футболчилар ҳам мухлисларга шунчалик муҳтождир. "Барcелона" юлдузи Педри "Галатасарой"га қарши ўйиндан сўнг интервьюсида ажойиб бир гапни айтиб ўтди: "Мен умримда ҳали бунчалик босим (мухлислар босими) остида ўйнамаганман". "Галатасарой" "Барcелона"ни эллик минг киши билан тўлиб-тошган майдонда "Жаҳаннамга хуш келдингиз" деб ёзилган "баннерлар" билан кутиб олди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, "Барcелона" бу катта қозонда яхшигина қовурилди, қийинчиликларга дуч келди.



Бундан 2 кун аввал Ўзбекистон миллий жамоаси "Navruz Cup-2022" мусобақасида иштирок этди ва қўшни Қирғизистон терма жомоаси устидан қийин ғалабага эришди. Ғалабага сабаб бўлган асосий омил бу — СИЗ, яъни мухлислар дейилса муболаға бўлмайди! Чунки, Қирғизистон ўйинни бошида ҳисобни очиб олгач чуқур ҳимояланишга ўтди. Бу эса ҳар қандай жамоани тинкасини қуритади. Қирғизлар 2 қаватли ҳимоя орқали жуда тартибли ўйин кўрсатишди. Футбол атамаси билан айтилса "автобус" қўйишди. Бундай чуқур ҳимояни ёриб ўтиш жуда катта куч талаб қилади. Лекин футболчиларимиз толиқишмади, "Марказий" стадионидаги мухлислар уларни толиқтиришмади. Футболчилар йигирма икки минг мухлис қаршисида мағлуб бўлишга ҳаққи йўқ эканлигини тушуниб етишди. Натижада уларни ташлаб қўймаган мухлислар учун нақд учта голни тортиқ қилишди.



Англия яшил майдонларида, гарчи жамоа йирик ҳисобда ютқизаётган бўлса-да, мухлислар ўйиннинг охиригача қўллаб-қувватлашда давом этишади. Футболчилар эса ҳисобни тенглаштира олишга кучлари етмаслигини билсалар ҳам, ўз мухлислари учун бор-будини ташлайди. Ҳозирда футбол тараққий этган давларларни барчасида "ўн иккинчи жамоа" жуда яхши ишлайди, шунинг учун уларда футбол ҳам юқори даражада.Олинадиган хулоса шуки: Футбол — мухлислар учун ўйналадиган ўйиндир! Бу ўйинни сиз ва биз ривожлантирамиз!

Авазбек Мирсаитов

Киритилди: 14:53, 27.03.2022.
Ўқилди: 1840 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.