Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Арал Самали" бош директори: "Бош мураббийимиз Қозоғистонга кетган, бизда ёрдамчи мураббий йўқ"

Баҳо:
+ | -

Бугун “Андижон” жамоаси про лиганинг 4-турида ўз майдонида Нукуснинг “Арал Самали” клубини қабул қилди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида “Арал Самали” клуби директори Ислом Сейтназаров иштирок этди.

- Ўйин яхши бўлди. “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан. Энди кейинги “Машъал” билан бўладиган учрашувга тайёрланамиз. 2 апрель куни ўтказиладиган ўйинда бор кучимизни ишга соламиз, - дейди Сейтназаров.

- Бугунги учрашувда бош мураббий Тимур Турдиев қатнашгани йўқ. “Арал Самали”да бошқа мураббий йўқми? Бундан ташқари, шифокорларни ҳам кўрганимиз йўқ. Бунга сабаб нима?

- Тимур Турдиев ҳозир про лицензияси бўйича ўқишда. Малака ошириш учун Қозоғистонга кетган. Шифокоримиз бор, у Нукусда. Аммо бизда спортга ихтисослашган шифокор йўқ-да! Шифокоримиз бор, фақат Нукусдаги ўйинларимизда ишлайди. Ёрдамчи мураббий ҳозирча йўқ. Кейинги турда насиб қилса рўйхатдан ўтказамиз.

- “Арал” жамоаси 20 йилдирки, элитада қатнашмаяпти. Жамоани асосий мақсади йўқми?

- Суперлигада қатнашиш мақсадимиз бор. Ҳали майдон ва базамиз тайёр эмас. Шулар тайёр бўлиб қолса, Суперлигага муносиб бўла оламиз.

- Бошиданоқ ўйинга бўлган иштиёқ кўринмади. Жамоа ютқазиши аниқдек ҳаракат қилди. Нима учун?

- Йўқ, бундай эмас. Барчасида иштиёқ бор. Ўтган йилги таркибимиздан ярми ўзгарган. Маҳаллий иқтидорли ёшларимиз бор. Уларда ҳам ҳаракат бор. Майдонга тушишганида ғалаба учун курашишади.

- Ҳаттоки, Юртбошимиз ҳам “Арал”га эътибор қаратган. Лекин натижа бўлмаяпти. Негадир клуб Суперлигага чиқадиган жамоага айланмаяпти. База йўқ деяпсиз, қачон шароитлар яхшиланади? Қорақалпоғистонда раҳбариятнинг футболга эътибори қай даражада?

- Тепадаги раҳбарлар қарашяпти. Бу йил бизда иккита жамоа бўлди. Про лига ва биринчи лигада жамоаларимиз бор. Бизнинг клубни хусусий бизнесмен олган. Биринчи лигадаги жамоа эса давлатга қарайди. Мақсад бор. Марказий стадионимиз таъмирланади.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:24, 27.03.2022.
Ўқилди: 1127 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.