Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг янги сайланган таркибдаги илк йиғилиши ўтказилди.

Унда ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг жами 9 нафар аъзосидан 8 нафари иштирок этди. Жумладан, ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, ЎФАнинг Аёллар футболи бўлими бошлиғи Азиза Татлимуратова, ЎзПФЛ юрисконсульти Ойбекхон Иброҳимхонов, АГМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, «Локомотив» футбол клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов бевосита қатнашган бўлса, 2 нафар аъзолар – «Насаф» футбол клуби бош директори Алишер Юсупов ҳамда «Хоразм» футбол клуби бош директори Мақсуд Каримов Зоом платформаси орқали иштирок этишди. Бир нафар Ижроқўм аъзоси «Турон» футбол клуби президенти – Олимхон Аҳмедов эса айни пайтда хориж сафарида экани боис овозини алоҳида тақдим этди.

ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида ташкилот бош директори лавозимига ЎФА президенти киритган тақдимномага асосан Диёр Имомхўжаев номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 25 май кунидан бошлаб ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ортда қолган муддат давомида амалга оширган ишлар инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ ЎФА президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан овоз бериш йўли орқали лавозимга тасдиқланди. Ижроия қўмитасининг барча аъзолари ушбу номзодни тасдиқлаш учун овоз беришди ва Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори этиб тасдиқланди.

Киритилди: 17:13, 31.03.2022.
Ўқилди: 843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.