Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Бекзод Қодирқулов: "Андижон" майдонда хоҳлаганини қилди, мағлубиятни ўз бўйнимга оламан"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги “Янгиер” – “Андижон” (1:3) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов мағлубият сабабини қуйидагича изоҳлади:

- Бугун мағлубиятга учрадик, бунга баҳона қидириш шарт эмас. Айниқса, биринчи таймда футболчиларимни танимадим. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширдик. Аммо қарши ҳужумлар ва стандартлар орқали гол ўтказиб юбордик. Ваҳоланки, учрашувдан аввал барча футболчига ўз вазифасини батафсил тушунтиргандим. Бугун “Андижон” ўз имкониятларидан фойдаланиб кетди. Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Хато мендан ўтди.

“Андижон” кўпчилик айтганидек, фақат ҳаводан ўйнамайди. Уларга имкон берилса, пас орқали ҳам яхши ўйнай олади. Буни бугунги учрашувда кўрдик. Бу борада уларга имкон бердик. Ҳужум билан ярим ҳимоя чизиғимизда боғлиқлик йўқ эди. Биз “Андижон” жамоасига ўйнашга имкон яратиб бердик. Натижада улар майдонда хоҳлаганини қилишди ва эркин ўйнашди.

Кўряпсиз, бешинчи мағлубиятга учрадик. Биз доим майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Бу чемпионат бўладими ёки Кубок учрашувими, фарқи йўқ. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Эртага йигитлар билан ўтириб жиддий гаплашиб оламиз.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 20:08, 08.04.2022.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.