Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" чемпионлик сари қадам ташлади

Баҳо:
+ | -

Кеча Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида "Манчестер Сити" клуби Мадридда «Атлетико» меҳмони бўлди ва қийинчилик билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда Кевин де Брюйне ҳамда Кайл Уокер жароҳат олишди, сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабабли Жоау Канселу «Реал»га қарши биринчи баҳсни ўтказиб юборади.

Шунга қарамай, «Сити» ярим финалда энг кучли икки жамоадан бири сифатида қаралмоқда. Жамоанинг узатмалар бўйича ишланмаси ва кучли босимига дош бера оладиган жамоалар деярли қолмади. Бундан ташқари, ўтган мавсум «Порту» стадионидаги чемпионлик учун курашдаги мағлубияти, бу мавсум жамоа янада кучли ўйнашига сабаб бўлмоқда.

Уларнинг ярим финалдаги рақиби «Реал» клуби ҳисобланади. «Сити» Мадрид клуби билан 6 марта тўқнаш келган ва иккитадан ғалаба, дуранг, мағлубият қайд этган. Тўплар нисбатида ҳам тенглик - 7:7.

УЕФА рейтингидаги ўрни: 2

Еврокубоклардаги энг яхши натижаси: финалчи (2020/21)

Ўтган мавсум финалда: «Челси»га мағлубият, 0:1

Ўтган мавсум ярим финалда: ғалаба, умумий 4:1, «ПСЖ»

Бу мавсум Чемпионлар Лигасида 6 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати - 24:10.

Тўпурар: Рияд Маҳрез (6 гол)

Чорак финал: умумий 1-0, «Атлетико»

1/8 финал: умумий 5-0, «Спортинг»

А гуруҳи ғолиби

«Сити» Пеп Гвардиола услубида ўйнайди. 4-3-3 тактикасига тўлиқ асосланган ва тўп билан муомала қилиш бўйича пешқадам ҳамда узатмалар тезлиги билан жамоаларни ютадиган клуб ҳисобланади. Бундан ташқари, Кевин де Брюйне, Фил Фоден каби ижодкор ўйинчиларга эга клуб. Бельгиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумни жароҳати боис кечроқ бошлган бўлса ҳам, ўзининг энг яхши формасига қайтиб олганди ва чорак финалда ҳал қилувчи голни киритди. Лекин, кечаги баҳсда жароҳат олди.

Бош мураббий Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси ярим финалига 9 марта чиққан илк мураббийга айланди. У мазкур мусобақада икки бор ғалаба қозонган. 2009 ва 2011 йилларда мутахассис «Барселона» билан чемпионликни нишонлаган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 10:36, 14.04.2022.
Ўқилди: 3413 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.