Ғазабланган «Бавария» бечора «Арминия»дан бор аламини олди – 3:0
Нагельсманн жамоаси ҳақиқатдан ҳам ёмон дамларни бошдан кечирмоқда: немислар «Вильярреал»дан мағлубиятга учраб, Чемпионлар лигасини тарк этди.
Sport1.deнашрининг ёзишича, «Бавария»нинг икки етакчиси мураббийнинг тактик қарорларини танқид қилиб, ўта оғир машғулотлардан нолимоқда. Кейинроқ журналист Керри Хоу шундай деди: «исёнчилар»дан бири Левандовски бўлиб, унга Нагельсманнинг ўйинга нисбатан ёндашуви, хусусан, тактикасиёқмайди. Мураббий эса стресс ҳолатда.
Лекин бусиз ҳам «Бавария»да муаммолар етарли.
Левандовски узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи, агар шундай бўлмаса, Роберт «Барса»га ўтмоқчи эканлиги яширмаяпти
Баъзи манбаларда Роберт «Бавария»да қолишини истамаяпти ва шу сабаб мураббийнинг тактикаларидан норози бўлмоқда.
Польшанинг Interia Sport нашри журналисти Себастьян Сташевскийнинг сўзларига кўра, футболчи аллақачон кетишга қарор қилган. Таъкидланишича, Лева бошқа топ-клубларнинг таклифларини рад этиб, «Барселона» билан уч йиллик шартнома борасида келишиб олган.
Sky Sport Deutschland нашри журналисти Флориан Плеттенберг инсайдларига кўра, футболчи маошини оширмоқчи – солиқларни ҳисобга олмаганда 35-40 миллион евро. Лапорта бу пулни сарфлашга қарши эмас. Сабаби Роберт 33 ёшда бўлса ҳам яна бир неча мавсум юқори даражада ўйнаб беролади ва унинг ўйини Хавига ёқади. Миш-мишларга кўра, мураббийнинг ўзи Робертни Каталонияга ўтишга кўндирмоқчи.
Аммо Левандовски ҳозирча «Бавария» бошқарув раиси Оливер Кан билан кетишни муҳокама қилмаган.
«Робертнинг клуб билан амалдаги шартномаси бор. Биз Левандовски билан алоқадамиз ва уни«Бавария»да имкон қадар кўпроқ вақт қолишини истаймиз. «Бавария» шартнома бўйича музокараларни қачон бошлашини кейинроқ ҳал қиламиз. Биз ҳеч кимга босим ўтказишини истамаймиз.
Албатта, қайсидир вақтда футболчи бу ерда ҳамма нарсага эришдим ва бу ерда барча совринларни қўлга киритдим, деб ўйлай бошлайди. Шунинг учун уни қолишга ишонтириш учун вақт керак. Ёзда клубини алмаштирган футболчиларга қаранг. Роналдуни нимани уддалай олди? Мессичи? Роберт ҳам шундай вазиятга тушмайди деб ким кафолат беради?».
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Бавария» билан музокаралар шартнома муддати сабаб ортга сурилмоқда, футболчининг агенти уч йиллик битим талаб қилмоқда. Мюнхенликлар эса бу келишувни узоқ деб ҳисобламоқда.
Қолаверса, Левандовски «Бавария» раҳбариятидан хафа бўлган. Клуб ўтган ёзда футболчини «ПСЖ»га сотишдан бош тортгач, дарҳол унга яхшиланган, янги шартнома таклиф қилишига умид қилган.
Нагельсманн ЕЧЛ чорак финал учрашуви олдидан жамоаси кучига юқори баҳо берди
Чемпионлар лигасини тарк этгандан сўнг, «Вильярреал» аъзолари Нагельсманга «тош отишди»: Дани Парехо Юлианнинг испанларга қарши биринчи ўйиннинг ўзида керакли натижага эришиши ҳақидаги фикрларини «Вильярреал»га нисбатан ҳурматсизлик қилди дея очиқча айблади. «Сариқ сув ости кемаси» устози Унаи Эмери ўйиндан кейин Парехонинг гапларига ўхшаш фикр билдирди: «Бавария» ўз кучига ортиқча ишониб юборди. Улар ўйиндан олдин бизни назарга илишмади ва шунинг учун жазоланишди».
«Футболда баҳоналар кўп», - дейди Нагельсманн ўйиндан кейин. «Ҳаммаайбни ўз зиммамга олишим ва жавобгар бўлишим керак. Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Мусобақадан чиқиб кетдикми, демак ўрганишим керак бўлган нарсалар кўп».
«Аугсбург» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабадан сўнг, Нагельсманн ноодатий фикр билдирди: «Биринчи бўлимда яхши ўйнамадик. Танаффусдан кейинги дастлабки 20 дақиқа яхшироқ ўйнаган бўлсакда, кейин яна пасайиш кузатилди. Биз фақат охирги ўн дақиқада яхши ўйнадик. Энди биз кўпроқ ҳужум қилиш ҳақида эмас, ҳимоялавий ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишни ўрганишимиз керак. Бугун буни уддаладик. Мен ўйинимизда қониқдим».
«Бавария» маош борасида қийналмоқда. Клуб Гнабри билан шартнома узайтира олмасликлари мумкин
«Бавария»нинг яна бир катта муаммоси - маош. Ҳаммаси ҳимоячи Люк Эрнандес туфайли бошланди.Бу Мюнхен клуби тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. Турли ҳисоб-китобларга кўра, унинг маоши йилига 13 дан 24 миллион еврогача кўтарилади ва бу табиийки, клубнинг бошқа аъзоларига ёқмайди.
«Ҳозирда«Бавария» Эрнандеснинг шартномаси туфайли «тузоқ»қа тушиб қолган», - дея тушунтирди клубга алоқадор Spox нашри. «Чунки ҳозир клубнинг барча етакчифутболчилари маошларини сезиларли даражада оширишни талаб қилмоқдалар.
Клуб эса коронавирус пайтидаги молиявий йўқотишлар сабаб буни амалга ошира олмайдилар».
Эрнандес сотиб олинганидан кейин шартномани узайтириш мюнхенликлар учун бош оғриғига айланди: 2021 йилнинг ёзида Давид Алаба жамоани текинга тарк этди (Kicker нашри маълумотларига кўра, у 20-25 миллион евро маош сўраган). Унинг талаблари ноадекват деб аталди ва жамоадан кетишига рухсат берди.
Шундан кейин «Бавария» спорт директори Салиҳамиджич клуб иш ҳақи чегараси ҳақида гапирди:
«Жамоамизда маош чегараси бор - булар Левандовски ва Нойер. Менимча, Алаба ўзинининг даражасини юқори баҳолади».
Кейинчалик, Давид клубни ёлғончиликда айблади.
Гнабри ва Мюллернинг шартномаларини узайтириш бўйича музокаралар февраль ойидан бери давом этмоқда. Томас билан муаммо йўқ. Чунки бугун чиққан маълумотларга кўра, Мюллер 2025 йилгача амал қиладиган шартнома борасида келишиб олган. Аммо Серж ўзига таклиф қилинган 15 миллион евродан кўпроқ маош сўрамоқда. Бу эса клуб вакилларига ёқмаяпти. Шунинг учун «Реал» ва «Ливерпуль» каби клубларнинг қизиқишлари ҳақида миш-мишлар тез-тез тарқалмоқда.
«У 80 миллион евро туради ва йилига тахминан 20 миллион евро олади», — дея Эрнандес ҳақидаги саволарга жовоб берди клубнинг собиқ ҳимоячиси Лотар Маттеус. - Люк учун «Бавария» ҳаттоки маош чегарасини ҳам оширди. Олдин бошқа ўйинчилар маош чегарасига амал қилишарди. Агар бирор футболчи клубга келиб, савиясини кўрсатмай, кўп пул олса, қолганлари: «Биз ҳам шунча маош хоҳлаймиз», дейиши табиий», — дея қўшимча қилди Маттуес.
Маттеус фикрлари ҳақиқатдан узоқ эмас эди. Чунки «Бавария»да тенг савияли футболчилар етарлича топилади. Ҳозирда «немис машинаси»да ички муаммолар бор. Аммо ёзда бу муаммога ечим топиш зарур. Агар, шундай бўлмаса, яқин вақт ичида «Бавария»да емирилиш бошланиши мумкин.