Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Шаҳрам Ғиёсов: «Янги вазнга ўтганим учун маза қилиб овқатландим. Чемпионлик камарлари мен кутмоқда» (видео)

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Ўзбекистонлик боксчи мексикалик Кристиан Гомесга қарши 10 раунд жанг ўтказиб, очколар бўйича ғалабани қўлга киритди. Шаҳрам жангдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги жангимдан қониқиш ҳосил қилдим. Мен ўз вазнимни оширдим. Бугун ҳар жиҳатдан яхши ҳаракат қилдим. Машғулотда ишлаган режаларимизнинг барчасини амалга ошира олдим. Мен катта жангларга тайёрман. Мухлислар учун ажойиб шоу ташкил этишни истайман.

Рақибим ҳақида тўхталадиган бўлсам, у яхши жангчи. У таклифни қабул қилиб, мен билан жанг қилишга рози бўлгани учун миннатдорчилик билдираман. У муносиб жанг қилди ва мексикаликларга хос характер намойиш эта олди. Зарбаларни ўтказиб юбориб, нокдаунга учраган бўлса-да, ўрнидан тура олди ва жангни давом эттирди. Ундан миннатдорман.

Мен эса катта жангларга тайёр эканимни яна бир марта таъкидлайман. Айнан шунинг учун ҳам машғулот ўтказяпман, шунинг учун ҳам ҳозирда оиламдан узоқдаман. Фақат олдинга интиламан ва бу билан чекланиб қолмайман. Мен барча чемпионлик камарларини қўлга киритмоқчиман. Бу менинг асосий мақсадим.

Ҳа, бугун нокаут билан ғалаба қозонмадим. Аммо машғулотда ишланган режани амалга оширдим. Яхши жанг олиб бораётгандим, таваккал қилишга ҳожат йўқлигини билардим. Мухлисларнинг олқиши менга завқ бераётганди. Ҳар бир раундда ғалаба қозониб бораётган пайтда таваккалга не ҳожат? Ўзимни яхши ҳис қилдим ва ўз ишимни охирагача бажардим.

Вазн ўзгартириш тайёргарликка қандай таъсир кўрсатди? Энг муҳими, мен тайёргарлик жараёнида тўлақонли овқатлана олдим. Маза (кулади). Етарлича овқатландим ва меҳнат қилдим. Вазн ҳақида ўйлаганим йўқ. Ҳар бир машғулотдан завқ олдим. Тезроқ рингга чиқишни истадим. Менга имконият берган промоутерларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Олдинга интиламан. Камарларим мени кутиб турибди", — деди Шаҳрам.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:13, 08.05.2022.
Ўқилди: 3162 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.