"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ижтимоий тармоқлар орқали клуб билан хайрлашди. 28 ёшли аргентиналик футболчи жамоа ва жамоадошларига миннатдорчилик билдирди.
"Хайрлашиш учун тўғри сўз топиш қийин. Кўп йиллар ва ҳис-туйғулар. Яна бир неча йил бирга ўтказамиз деб ўйладим, аммо тақдир бизни бошқа йўлларга бошлади. Менга берган нарсаларингизни ҳеч қачон унутмайман - ҳар бир учрашув, ҳар бир гол. Мен сиз билан бирга катта бўлдим ва тажриба ортирдим. Мен орзумни амалга оширдим.
Етти ажойиб йил ўтди - 12 та соврин, 115 та гол, уларни ҳеч ким олиб қўймайди. Ҳеч қачон. Қийин пайтларда мени қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат.
Шу йиллар давомида мен билан бирга бўлганларга раҳмат: биринчисидан то охиргисигача, мухлислардан тортиб клуб аъзоларигача. Барчага, менежерлар ва жамоадошларга, ходимлар ва бошлиқларга раҳмат.
Ушбу футболкани кийиш ва сардорлик боғичини тақиш ҳаётимдаги энг фахрли лаҳзалардан бири бўлди. Умид қиламанки, бир кун келиб уларни фарзандларим, невараларимга кўрсатаман.
Эртага бу либосдаги сўнгги ўйиним бўлади. Тасаввур қилиш қийин, лекин сиз билан хайрлашиш керак. Бу осон бўлмайди, лекин мен қўлимдан келганини қилганимни билиб, табассум ва бошимни баланд кўтарган ҳолда майдонга чиқаман”.
28 ёшли аргентиналик футболчининг туринликлар билан шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига етади.