Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Илҳом Мўминжонов: “Бир вақтлар менга ёрдам берган мураббий ҳозир “Навбаҳор”га ёрдам бермоқда”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. “Нефтчи” устози одатга кўра, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Бугунги натижа билан жамоамиз аъзоларини, фарғоналик футбол мухлисларини табриклайман. “Водий дербиси”да очко олишга эришдик, натижадан хурсандмиз. Қийин ўйин бўлишини билардик, “Навбаҳор” ҳозирги кунда яхши шаклланган жамоа. Бу ерда юқори даражадаги мураббийлар ва футболчилар бор.

Афсус, бизда яна жароҳат ва қизил карточка бўлди. Ҳозирда йўқотишларимиз кўп, бор футболчилар билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- “Нефтчи”га нимадир етишмаётгандек кўринмоқда. Жамоадан Анвар Солиев ва Владимир Андреевлар кетишди. Бу ички муҳит муаммоси билан боғлиқми?

- Тўғри, бизда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Бугунги ўйинга жуда бошқача тайёргарлик кўргандик. “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинларни ўрганиб чиқдик. Жамоа позицион ҳужумдан шу вақтгача битта гол урган, қолган голлар эса стандарт вазиятлар натижасида урилган эди. Биз тайёргарлик доирасида кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишладик.

Мураббийлар штабида ўзгаришлар борлиги рост. Янгилик сифатида айтишим мумкин, мураббийлар штабини алмаштиряпмиз. Шу икки-уч кун ичида Европадан ёрдамчи мураббийлар келиб, жамоамизга қўшилишади. Раҳбарият кеча музокаларни якунлади. Улар менга яқиндан ёрдам беришади. Ёрдамчи мураббийлар ўрнини Европадан таклиф этиладиган мутахассислар билан тўлдирамиз. Раҳбариятнинг ишончидан хурсандман. Иккинчи даврадан таркибимиз ҳам кучаяди. Легионерлардан воз кечамиз, айни вақтда бир қатор кучли футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Шарич ва Стойковичларга шу кунларда жавоб берамиз.

- “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Таъкидлаб ўтдим, “Навбаҳор” ҳозирги кунда жуда кучли жамоа. “Навбаҳор”даги мутахассис ва футболчилар жуда кучли. Бир вақтлар менга ёрдам берган мураббий ҳозир “Навбаҳор”га ёрдам бермоқда. Жамоа бу йил юқори ўринларни эгаллайди, деб ўйлайман.

- Жамоангизнинг бугунги натижасидан қониқдингизми?

- “Навбаҳор”нинг ҳозирги кундаги мавқеъидан келиб чиқсак, қониқарли натижа. Мезбонларнинг стандарт вазиятлардан кучли эканини билардик. Уларда ўйин давомида 2 та имконият бўлди.

- Акбар Тўраев баҳснинг илк дақиқалариданоқ, ўйин вақтини чўзишга интилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйин вақтини чўзиш ҳам бу бир маҳорат. Дарвозабон тўп ўтказиб юбормадими, демак, бизда 1 очко нақд бўлади. Футболчилар майдонда ўйин эмоциясидан келиб чиқиб, ҳаракат қилишади.

Киритилди: 10:29, 18.05.2022.
Ўқилди: 1656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.