Карим Бензема кеча Инстаграм сторисига ноодатий сурат жойлаштирди. Унда марҳум репер Тупак Шакур ва унга хиёнат қилган дўсти Стретч тасвирланган. Мбаппе воқеалари фонида бу сурат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Воқеа ҳақида
1994-йилда Тупак Шакур ва унинг дўстлари Нью-Йоркда тўпланади ва Қуад Реcординг студиясига боришни режа қилади. У ерда Бигги ва Шон Комбс бор эди. Студияга чиқиш вақтида Тупак ва унинг дўстларига ҳужум қилинади, натижада у бешта жойида ўқ ейди. Тупак бу воқеада Бигги ва Бад Бой Реcордъни айблайди. Шундан кейин икки соҳил реперлари ва аҳолиси ўртасидаги қарама-қаршиликлар авж олади.
Бу ҳодисанинг уюштирилишида Тупак ўз жамоаси аъзоси Стретчни айблайди. Бироқ етарли далиллар бўлмагани боис у қамоқдан қутулиб қолади. 1995-йилда Стретч отиб ўлдирилади, бир йил ўтиб эса Тупак ҳам қуролли ҳужум қурбонига айланади.
Ушбу суратда Тупакнинг ортида ўша сотқин дўсти Стретчни кўриш мумкин. Бу ва “Реал”нинг бошқа футболчилари эълон қилаётган постларни кўриб, клубдагилар ҳақиқатда Мбаппенинг қилмишини оғир қабул қилганини англаш мумкин.