Франциянинг «ПСЖ» клуби футболчиси Килиан Мбаппе Бразилия ва Аргентинадаги футбол савияси ҳақида гапирди.
Мбаппе журналистлар билан суҳбатда бразилияликлар ва аргентиналиклар Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қаттиқ ҳаракатлар қилмаётганини айтди. Франциялик футболчининг фикрича, бу мамлакатларда футбол Европадагидан анча ёмон ривожланган. «ПСЖ» форварди бу, айниқса, сўнгги Жаҳон чемпионатида яққол намоён бўлганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе яқинда Париж клуби билан шартномани узайтиришга қарор қилган эди. Ҳужумчи 2025 йилгача "ПСЖ"да қолади ва дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.