Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Эркин агентлардан тузилган рамзий терма жамоа ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун кўплаб футболчилар ўз шартномаларининг сўнгги даврини ўтказмоқда. Улар тез орада эркин агент сифатида ўз жамоасидан кетади ва янги жамоа излай бошлайди. Бу ҳол ҳар йили такрорланаверади. Текин футболчиларга қизиққан томонлар эса битим орқали уларни жалб этиш имконига эга бўлади. Қуйида ёзда эркин агентга айланадиган ўйинчилардан тузилган рамзий терма жамоа қайд этилган.

Дарвозабон – Вальтер Бенитес

«Ницца» дарвозабони бу мавсумда йил кипери номинациясига номзод бўлганди. 29 ёшли футболчида ҳали ўзини кўрсатиш учун етарлича вақт мавжуд. Уни сотиб олган жамоа эса фақат фойда кўради.

Ўнг қанот – Серж Орье

Собиқ «Тоттенхэм» вакили АПЛда омадини топа олмади. Ёзда эса исталган жамоа сафини тўлдириши мумкин. 29 ёшли ҳимоячи фойдали харидлардан бири саналади.

Марказий ҳимоячи – Андреас Кристенсен

Дания терма жамоаси аъзоси «Челси»нинг муҳим вакилларидан бири эди. Аммо Лондон клуби ҳукумат тақиқи сабаб уни жамоада олиб қола олмайди. Шундай экан у ҳам озод қуш.

Марказий ҳимоячи – Жеймс Тарковски

«Бёрнли» вакили ўз жамоасини ўзгартиради. Негаки, унинг клуби АПЛда қола билмади. 29 ёшли ҳимоячи сифатли футболчидир. Шу сабаб унинг харидорлари анчагина. АПЛнинг ўзида Тарковскига қизиқувчилар сони ортиб бормоқда.

Чап қанот – Хальстенберг

30 ёшли «Лейпциг» футболчиси бу мавсумни жароҳатлар исканжасида ўтказди. Аммо у ҳали ҳам Европа клублари учун фойдали харид бўла олади. Немис футболчиси нафақат қанотда, балки марказий мудофаада ҳам ҳаракат қилади. Бу эса унинг устун тарафларидан биридир.

Ярим ҳимоячи – Поль Погба

«Қизил иблислар» вакили шу кунгача сайёрамиздаги энг истеъдодли футболчилардан бири сифатида қаралар эди. Бироқ унинг АПЛдаги ишлари юришмади. Балки «Ювентус»га қайтиш, уни яна катта саҳнага олиб чиқар. Ҳархолда, у ерда ҳақиқий Погба нималарга қодир эканини кўрган эдик.

Ярим ҳимоячи – Флориан Гриллич

«Хоффенхайм» вакили марказий ҳимоячи рўлини ҳам яхши бажаради. 26 ёшли футболчи бу ёз эркин агентга айланади. Австрия терма жамоаси аъзоси тажрибали футболчи сифатида исталган жамоага мос келади.

Ярим ҳимоячи – Эриксен

У АПЛга қайтганидан буён, топ-даражасини намоён этиб келмоқда. Эркисен «Брентфорд» клубидан кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Аммо юрагидаги муаммолар сабаб Италияга бора олмайди. Шу туфайли данияликни кейинги мавсум ҳам Англиянинг ўзида кўрсак керак.

Чап қанот – Усмон Дембеле

«Барселона» ҳужумчиси ёзда Каталонияни тарк этадиган кўринади. 25 ёшли француз ўз фаолиятининг бурилиш нуқтасида турибди. Дембеле анча қийинчиликлардан кейин бироз барқарорликка эриша олганди. Аммо ҳали янги битим тузганича йўқ.

Ўнг қанот – Пауло Дибала

Аргентиналик бу мавсумда жами 15 та гол уришга эришди. Аммо «Ювентус» уни олиб қолишни истамаяпти. Дибала ҳужум учлигининг ҳар қайси нуқтасида ўйнай олади. У ҳужумчи ортида ўйнаш учун ҳам мослашган. Шу сабабли исталган клуб унинг ортидан фойда кўриши мумкин.

Марказий ҳужумчи – Луис Суарес

Рўйхатимиздаги энг тажрибали футболчилардан бири Суаресдир. Аммо унинг шартномаси якунига етмоқда ва «Атлетико» уни қўйиб юборишга тайёр. Уругвай терма жамоаси аъзоси бу мавсумда 15 та гол уришга эришган. Суарес ҳали бир неча мавсум юқори даражада ўйнаб бера олади. Демак, клублар уни бой бермаслиги керак.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 23:55, 27.05.2022.
Ўқилди: 2797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.