Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Миржалол Қосимов: «Июнь ойида халқаро ўйинларда иштирок этадиган 3та жамоамизга омад тилайман»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 11-тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди. Муҳими, керакли 3 очкони қўлга киритдик. Суперлигада осон ўйин қолмаган. Гарчи "Нефтчи" жамоаси жадвалда пастки ўринларда бўлсада, жамоа анча шаклланган ва кучли рақиб. Яхши футболчилар йиғилган, тажрибали мураббийга эга. Биз бугунги баҳсда ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Ўйлашимча, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин давомида футболчилардан тезроқ ҳаракатланишни сўрагандим. Шу туфайли оддийроқ вазиятларда кўпроқ тўп йўқотдик. Рақиб ҳам яхшигина қаршилик кўрсатди. Бугун ҳеч бир жамоа ёмон ўйнамади. Хусусан жамоамиз ҳам яхши ҳаракатланди. Очиқ, ҳужумкор футбол бўлди. Шу ўринда мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Буёғига жамоа кичик таътилга чиқади. Кейинчалик мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни давом эттирамиз.

Футболда кутилмаган ва қизиқарли ҳолатлар кўплаб учраб туради. Касьян ва Сия ажойиб имкониятлардан фойдалана олмади. Мен улардан бугун тезроқ ҳаракатланишни талаб қилганим туфайлими, балки улар юзага келган имкониятларни тезда ҳал этишга шошилишгани ҳам вазиятларни голга айлантиришда панд берган бўлиши мумкин. Голларимиз меҳнат эвазига, қийинчилик билан юзага келди. Биринчи голдан кейин эса ўз дарвозамиздан осонгина тўп ўтказиб юбордик. Бу ҳам биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Йигитлар концентрацияни йўқотишди. Биз улардан диққатни жамлашни талаб қиламиз. Ўша гол рўй берган вазиятда футболчини ярим ҳимоячиларимиздан ҳеч ким кутиб олмади. Футболда эса бундай голлар баъзан учраб туради. Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа бундай эътиборсизликка йўл қўймаслиги керак. Қолаверса, жамоамиз футболчилари кетма-кет жароҳат олиши кузатилди. Ўтган ўйинда Алишер Жалилов, кеча Дилшод Аҳмадалиев ва Жиззах билан ўйинда Санжар Турсунов кескин тўқнашувда жиддий жароҳатланганди. Юзага келадиган танаффусда улар сафга қайтишади, деган умиддаман.  

Суперлигадаги тўхталиш юзага келмоқда. Чунки ФИФА кунлари туфайли бу содир бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Осиё чемпионатига қатнашадиган Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига, Осиё Кубоги саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон Миллий жамоаси ва ОФК кубогида қатнашадиган "Сўғдиёна" жамоаларига омад тилаб қоламан. Улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади ва биз уларга мухлислик қиламиз. Июнь ойида гарчи чемпионатда танаффус юзага келсада, ўзбек футболи учун муҳим мусобақалар бўлади. Халқаро майдондаги баҳсларда ҳар учала жамоамизга омад ёр бўлсин».

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 05:08, 28.05.2022.
Ўқилди: 1825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.