Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

«Олтин» олиш чўт эмас

Баҳо:
+ | -

Мана, «кўҳна қитъа»нинг аксарият миллий лигаларида навбатдаги мавсум якунига етди.

Европанинг ички биринчиликларида энг кўп ғалаба қозонган клубни биласизми? Бу - «Линфилд»! Шимолий Ирландия чемпионати иштирокчиси якунланган мавсум ўз тарихида 56-марта олтин медаль ютиб, бу борада мутлақ рекордчига айланди.

Охирги мавсумга қадар Европада чемпионлик сони бўйича икки клуб етакчилик қилаётганди - «Линфилд» ва «Глазго Рейнжерс». Шотландия жамоа­си бу сафар олтин медаль учун курашда «Селтик»ка бас келолмади. Узоқ 1886 йили тузилган Белфаст клуби эса қаторасига 4-марта Шимолий Ирландия чемпиони бўлиб, олтин медаллар сони бўйича Европа рейтингида мутлақ 1-ўринга кўтарилди. 

«Линфилд» ёхуд «Гленторан» (жамоанинг яна бир номи) мамлакат Премьер-лигасида қаторасига 23 мавсум ғолиб чиққан - бу ҳам рекорд. Қолаверса, рекордчи клуб 22 марта «олтин дубль» (чемпионлик + кубок) қайд қилган. Тўғри, «Линфилд» еврокубоклардаги катта натижаси билан мақтанолмайди. Унинг энг яхши иштироки мавсум-1966/1967да кузатилган. Белфастликлар ўшанда Европа Чемпионлар кубоги турнири чорак финалига чиқишганди.

*** Европа миллий чемпио­натларида энг кўп ғолиб чиққан клубларнинг кучли бешлигида қитъада олдинда турувчи 5та лига (Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция)дан бирор вакил йўқ. 

*** Европа миллий чемпионатларида энг кўп ғолиб чиққан клубларнинг кучли учлигида Шотландия Премь­ер Лигасидан икки вакил бор - «Рейнжерс» ва «Селтик». Шу икки клуб ҳисобида нақ 107та чемпионлик кубоги бор!

Европа клуб футболидаги энг илҒор чемпионлар

       Клуб                 Мамлакат         Марта

1     «Линфилд»        Ш.Ирландия             56

2     «Рейнжерс»       Шотландия               55

3     «Селтик»           Шотландия               52

4     «Олимпиакос»   Греция                      47

5     «Бенфика»         Португалия               37

6     «Ювентус»         Италия                      36

      «Аякс»               Нидерландия           36

      «Спарта»           Чехия/Чехословакия        36

9     «Реал»              Испания                    35

10   «Андерлехт»     Бельгия                    34

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 01.06.2022.
Ўқилди: 1823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик