"Удинезе" ҳимоячиси Нахуэль Молина бошқа жамоага ўтиши мумкин, дея хабар беради Fichajes.
Манбага кўра, 24 ёшли аргентиналик футболчига "Ювентус" даъвогарлик қилмоқда. Турин клуби футболчи учун 25-30 миллион евро тўлаши керак бўлади. Аввалроқ Молинага "Атлетико" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Молина ўтган мавсумда барча турнирларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 5 голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.