Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Винисиус кучли учликда! Футболчиларнинг янгиланган нархларидан хабарингиз борми?

Баҳо:
+ | -

Футбол истеъдодларининг нархи қанча?

Килиан Мбаппе «ПСЖ»да қолиш қарори билан «Реал»ни хафа қилганидан хабарингиз бор, Эрлинг Холанд «Манчестер Сити»га ўтди. Винисиус Жуниор эса «қироллик клуби» мухлисларини Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалаба голи билан хурсанд қилди.

2022 йил ўрталарига келиб сайёрамиздаги энг қиммат футболчилар учлиги шундай кўринишга эга.

Қуйида мавсум якунига кўра нархлар янгилангач, Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қимматбаҳо ўн футболчиси ҳақида сўз юритамиз.

Ромелу Лукаку («Челси»; Бельгия; 29 ёш) - 85 миллион евро

«Челси» ўтган ёзда Ромелу Лукаку учун 113 миллион евро тўлаган, унинг ҳозирги тахминий нархи 100 миллион евро.

Англиядаги ёмон мавсумдан сўнг бельгиялик ҳужумчи қадри ва обрўсини йўқотиб, «кўклар» учун ортиқча юк бўлиб қолди ва энди раҳбариятдан «Интер»га қайтишни сўрамоқда. Унинг фаолияти анча секинлашди ва Лондонда яна максимал даражасига қайтиши ҳақиқатга яқин эмас, дарҳақиқат, ҳужумчининг ёшини ҳисобга олсак ҳам, бу қийин масала.

Йозуа Киммих («Бавария»; Германия; 27 ёш) - 85 миллион евро

Ўзининг энг юқори чўққисига чиққан пайти Киммих 90 миллион еврога баҳоланган эди, ҳозир унинг нархи 85 миллион евро. Бироқ шунга қарамай ушбу нарх «Бавария»нинг 2015 йилда «Штутгарт»га сарфлаган пулларидан роппа-роса ўн бараварга кўп. Киммих Мюнхенда соф немис футболи ва қадриятлари остида катта бўлди. У Мюнхенда Мюллерга ўхшаб футболни қаригунича ўйнайдиган инсон. Бир пайтлар Томас ҳам катта суммаларга баҳоланган эди, аммо у «Бавария»нинг рамзи бўлиб қолди, у бошқа клубга ўтишни ҳам ўйлаб ўтирмади. Киммихдан ҳам шундайин содиқликни кутиб қоламиз.

Душан Влахович («Ювентус»; Сербия; 22 ёш) - 85 миллион евро

Уч йил олдин, 2019 йилда Влахович 1,5 миллион еврога баҳоланган бўлса, 2020 йилга келиб сербнинг нархи 40, ҳозир эса - 85 миллион еврога кўтарилган. «Ювентус» қишда Душаннинг трансфери учун «Фиорентина»га деярли шунча пул тўлаган ва бонуслар туфайли ушбу миқдор ҳали ҳам ошиши мумкин. Влахович - жамоа янгиланаётган паллаларда харид қилинди, у янги тўлқиннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири, агар Душан ривожланишни тўхтатмаса, кейинги бир неча йил ичида «юзлик евро»ни босиб ўтса ажаб эмас.

Бруно Фернандеш («Манчестер Юнайтед»; Португалия; 27 ёш) - 90 миллион евро

«Манчестер Юнайтед» учун даҳшатли мавсумдек кўриниши мумкин, ўтган Премьер-лига мавсумидаги 10 та гол ва кўплаб голли узатмаларга қарамай, бу Брунонинг энг яхши индивидуал кўрсаткичлари эмас. Португалияликдан кўпроқ нарса кутилмоқда ва унга жаҳон футболи юлдузи сифатида баҳо беришяпти. Хўш, нима деб ўйлайсиз, Буно бу нархга мосми? Агар мос бўлса, унинг нархи яна кўтариладими?

Филь Фоден («Манчестер Сити»; Англия; 22 ёш) - 90 миллион евро

Яна бир ёш ва ўсиб бораётган талант! Хосеп Гвардиола учун яна бир ротация ўйинчиси. Фоден Стерлингга қараганда бироз тезроқ ўйнай олади, лекин ҳар доим ҳам баҳсларни асосий таркибдан бошлайвермайди. Бироқ, «Манчестер Сити»да шундай қоидалар бор: мураббийлар штаби қиммат таркибни барчага ўз ротациялари орқали кўрсатиб бериши керак, Пепнинг энергия талаб қиладиган қийин юклама ва вазифалари учун майдонга новатор футболчилар керак. Фоден ёшлик билан тазликни уйғунлаштиради. Унинг «Ман Сити»даги келажаги порлоқ.

Харри Кейн («Тоттенхэм», Англия; 28 ёш) - 100 миллион евро

Ўтган ёзда Харри Кейн деярли «Манчестер Сити»га ўтган эди, бироқ унинг спорт директори бунга рози бўлмади. Узоқ депрессия ҳолатига қарамай натижаларда у ўзини йўқотиб қўймади: Кейин барчанинг эътиборидан қолиб ҳам бир мавсумда одатдагидек 20 та гол урди, шунчаки қойил қолиш керак. «Шпорлар» натижада ЕЧЛга қайтди. Тўғри, унинг шериги Сон Кейндан кўпроқ гол урди, аммо Харри мухлислар талқинига кўра ҳамон «Тоттенхэм»нинг асосий ҳужум кучи ҳисобланади.

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»; Миср; 29 ёш) - 100 миллион евро

Салоҳнинг бир неча йил давомидаги (2018-2019) нархи Кевин Де Брюйнеда бўлгани каби 150 миллион евро атрофида сақланиб қолди. Аммо ҳозирга келиб мисрликнинг нархи борган сари пасайиб кетмоқда ва футбол нуқтайи назаридан ўтган мавсум Муҳаммад фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин эди. Салоҳ кузда ажойиб ўйнади, лекин Африка Миллатлар Кубогидаги мағлубият ва 2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборганидан сўнг, эски нархи ва даражасига қайтиши қийин бўлади.

Винисиус Жуниор («Реал Мадрид»; Бразилия; 21 ёш) - 100 миллион евро

Салоҳда Чемпионлар лигаси финалида кўплаб имкониятлар бўлганди, аммо Куртуа барча зарбаларни қайтаришни уддалади, Винисиус эса Парижда «Реал Мадрид»га ғалаба келтириш учун ўзининг ягона имкониятини голга айлантирди. Чаққон бразилиялик футболчи Анчелотти қўл остида ўз имкониятларини анча яхшилаб олди ва янада самаралироқ бўлишни хоҳламоқда. Футболнинг янги бир даврига келиб, унвонлар, совринлар ва «Олтин тўп» учун курашда у Холанд ва Мбаппега қарши ажойиб жанг таклиф этиб беришига ишонамиз.

Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»; Норвегия; 21 ёш) - 150 миллион евро

Холанд «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди, у ўз отасига жиддий зарба бериб, оғир жароҳатлаган Рой Киннинг жамоасига қарши азалий дербида майдонга тушади. Унда ҳозир қасос ўти бор. Эрлинг - жасур йигит, Премьер-лигани танлаб хато қилмади, у рақобат муҳитида ўйнашни хоҳлайди ва катта муваффақиятларга эришишга умид қилмоқда. Агар у мунтазам равишда «Сити»да гол урса ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, «Олтин тўп»га эришиши аниқ.

Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен»; Франция; 23 ёш) - 160 миллион евро

Винисиус Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, Холанд янги клубига ўтган бўлса, Мбаппе янги шартнома билан Парижда қолишга қарор қилди. Килиан учун бу қарор спорт сабаблари ва ватанпарварлик туйғулари билан боғлиқлигига ўзини қанчалик ишонтирмасин, кейинги мавсумда мотивацияни қўлдан бой бериш хавфи катта, чунки унинг ҳозирги ҳаётида жуда кўп пул борки, у бундан ўзини йўқотиб қўйиш эҳтимоли катта. Атрофдаги ҳамма нарса унинг учун энди қатъий тартибда: Лига 1даги натижа башорат қилинганидек бўлади ва Чемпионлар лигасидан ҳар доимгидек катта умидлар бор.

Киритилди: 19:17, 07.06.2022.
Ўқилди: 6626 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3580]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2723]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1944]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1819]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1758]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1490]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1484]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1393]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1368]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.