Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЎзПФЛ 2023 йилда Катанец талаб қилган бир ой муддатни бермайди

Баҳо:
+ | -

Таиландга қарши учрашувдан кейин миллий терма бош мураббийи Сречко Катанец катта мусобақа олдидан тайёргарлик учун 1 ой вақт берилса, натижа кўрсата олишини айтди.

Осиё кубоги режа бўйича 2023 йилнинг 16 июнь куни старт олади. Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламентга кўра, А тоифадаги терманинг қитъа чемпионатига тайёргарлиги учун клублар футболчиларни 14 кун аввал терма ихтиёрига юбориши шарт. Шундан келиб чиқиб, биз 2023 йилги мавсум учун тақвим шакллантираётганда Coca-cola Суперлига учрашувларини 31 майга қадар давом эттириш устида ишлаяпмиз. Катанец айтганидек, унга 1 ой бериш учун, биз чемпионатни 15 майдаёқ тўхтатишимиз керак бўлади. Айни футбол мавсумида кетма-кет икки йил бу каби катта паузаларнинг юзага келиши хавотирли. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ май-июнь ойларига Лига кубогини режалаштирган.   

Легионер футболчиларимиз Катанец ихтиёрига олдинроқ ҳам етиб келишлари мумкин. Боиси, улар тўп сураётган лигаларда мавсум катта эҳтимол билан 25 майга қадар якунига етади. Бу албатта мураббий учун яхши янгилик бўлади. Биз терма жамоа билан келишув вақтида албатта буни ҳам инобатга оламиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 12:08, 15.06.2022.
Ўқилди: 5740 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.