"Брайтон" Даниянинг "Норшелланд" клуби ҳужумчиси Симон Адингра билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Инглиз клуби кот-д'Ивуарлик 20 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Адингра "Норшелланд" таркибида 2020 йилнинг январидан ойидан буён ҳаракат қилиб келади ва жамоа учун 40 ўйинда 12 гол ва 4 голга ассистентлик қилди.
2021/22 йилги мавсумда "Брайтон" 38 ўйиндан сўнг 51 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 9-ўринни эгаллади.