Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Луисма Эрнандес: «Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Олимпиадага чиқишига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Металлург" – "Олимпик" (1:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида.
— Биринчи таймда об-ҳаво жуда иссиқ эди. Шунинг учун ҳар икки жамоа ўйинга киришиб кетишда қийинчиликка учради. Иккинчи таймда анча ҳужумкор ўйнашга қарор қилдик. Бизда талайгина имкониятлар бўлди, лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Умуман олганда, ўйинчиларимиз ҳаракатидан мамнунман.

— Тўп назорати ва имкониятлар яратишда "Металлург" имкониятни рақибга бой берди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
— "Олимпик" жуда ёш футболчилардан иборат шиддатли жамоа. Шундан келиб чиқиб тўп уларда бўлган вазиятда ҳимояга урғу қаратдик ва қарши ҳужумда ҳаракатланишга уриндик.

— "Металлург" кетма-кет иккинчи учрашувда нурсиз дуранг қайд этмоқда, бироқ ҳар икки баҳсда голлик имкониятлар бўлди. Улардан фойдаланишда шогирдларингизга нима етишмаяпти?
— Мураббий сифатида айтадиган бўлсам, мен ҳимояда ва ҳужумда қандай ўйнашни ишлаб чиқаман. Аммо сиз айтгандек, вазиятларни яратсак-да, гол уролмаяпмиз. Бизга хотиржамлик ва совуққонлик етишмаяпти. Ёзги трансфер вақтида баъзи бир трансферларга қўл урамиз. Кейинги ўйинларда гол урамиз деган умиддаман.

— Чет эллик мураббий сифатида Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— "Олимпик" жамоасини ўтган йилдан буён биламиз. Чемпионатдаги ва U-23 Осиё Кубогидаги ўйинларини кўриб бордик. Жамоа – ёш ва кучга тўла. Бундан кейин ҳам худди бугунгидек ўйнашда давом этса, Олимпиага йўл олиши ва ғалаба қозониши мумкин.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:16, 26.06.2022.
Ўқилди: 2301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.