Кириш Регистрация

Леау: "Бу мен учун катта маъсулият"

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау Италия матбуотининг мақтовларига муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда португалиялик футболчи 11 та гол урган ва 8 та голли узатма билан "россонерлар"нинг А Серияда чемпион бўлишига ёрдам берган эди.

"Мен ҳали ёшман, лекин мен ҳар куни кўп йўналишларда ўсишим ва ривожланишим кераклигини биламан. Мени ёш футболчиларга ўрнак қилиб кўрсатишгани маъқул. Бу фикр мени хурсанд қилади. Лекин бу ҳам катта масъулият. Буни ҳар куни эслаб туриш керак”, - деди португалиялик Calciomercato нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Леау "Милан"га Франциянинг "Лилль" клубидан кўчиб ўтганди. Футболчи "Спортинг" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Киритилди: 17:52, 28.06.2022.
Ўқилди: 2410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.