Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Фиорентина" "Аталанта" дарвозабони Перлуиджи Голлинини ижарага олган.
Манбага кўра, келишув 27 ёшли италияликни 8 миллион еврога сотиб олиш вариантини ўз ичига олади.
2021/22 йилги мавсумда Голлини "Аталанта"дан ижара асосида "Тоттенхэм"да ўйнади. Дарвозабон инглизлар сафида 10та ўйинда 11та гол ўтказиб юборган ва 2та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.