Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

"Бавария" бу футболчи учун ҳатто Павардан кечишга тайёр эди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликсга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Sport1.de.

Манбага кўра, спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич бошчилигидаги Мюнхен клуби менежерлари 22 ёшли португалияликни жамоага таклиф қилиб, таркибни кучайтирмоқчи бўлган.

Қайд этилишича, июнь ойида "Бавария" ҳужумчининг трансфери борасида Мадрид клуби билан жиддий алоқаларни бошлаган, бироқ рад этилганди.

Шу билан бирга, “Атлетико” Феликсни 80 миллион евролик таклифга ҳам қўйиб юборишга тайёр эмас. Мадридликлар футболчини сотишга қарор қилсалар, камида 100 миллион евро товон пули олишга ҳаракат қилишади.

"Бавария" португалиялик футболчининг нархини пасайтириш учун ҳимоячи Бенжамин Павардни ҳам қўшишни кўриб чиқди. Аммо Мадрид клуби бу вариантга қизиқмади.

Феликс ўтган мавсумда "матрасчилар" сафида 34 та ўйинда 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Киритилди: 14:01, 12.07.2022.
Ўқилди: 3573 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик