Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Оғир атлетика: Париж Олимпиадасига йўл Тошкентдан бошланади

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўтказилган Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF)нинг навбатдаги Конгрессида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналадиган 2024 йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистон қўлга киритди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 15-25 июль кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Бугун пойтахтимизда ушбу мусобақа доирасида Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилди.

«Ўзбекистон» меҳмонхонасида бўлиб ўтган Конгресснинг иккинчи қисмида Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Ҳасан Жалуд, Осиё оғир атлетика федерацияси (ООАФ) президенти Ал-Мана Муҳаммад Юсуф, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари, ООАФ вице-президенти Шахрулло Маҳмудов, шунингдек ООАФнинг ижроия қўмитаси аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Конгресс кун тартибидан ўрин олган энг муҳим масалалардан бири – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этадиган 2024 йилги қитъа чемпионати мезбони номини қўлга киритиш учун учта давлат – Ҳиндистон, Туркманистон ва Ўзбекистон кураш олиб борди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ООАФ ижроқўм аъзолари ушбу муҳим мусобақа мезбонлигини юртимизга ишониб топширди. Демак, Париж-2024 Олимпиадаси сари йўл Тошкентдан бошланади, десак муболаға бўлмайди. Айнан шу мусобақа орқали тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган барча атлетлари номи аниқлаб олинади.

Бу албатта юксак шараф, шу билан бир қаторда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг ижобий эътирофидир.

Шунингдек, Конгрессда ООАФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказиладиган манзил номи ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Қатарнинг Доҳа шаҳри нуфузли анжуманга мезбонлик қиладиган бўлди.

Маълумот учун: ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида қитъамизнинг 22та давлатидан (ҳакамлар билан қўшиб ҳисоблаганда 31та давлат) 400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эртага, 17 июль куни «Юнусобод» спорт мажмуасида соат 16:00да бўлиб ўтади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 20:52, 16.07.2022.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6727]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3145]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3052]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2261]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2042]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1929]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1880]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1830]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1627]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик