"Арсенал" ҳимоячиси Нуно Тавареш "Марсель"га кўчиб ўтди.
Француз клуби 22 ёшли футболчини бир йилга ижарага олди. "Марсель" футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Тавареш ўтган мавсумда Премьер-лигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.














