"Барселона" тез орада Миралем Пьяничнинг келажаги борасида бир қарорга келади.
“Бешиктош”дан ижарадан қайтган 32 ёшли ярим ҳимоячи кейинги мавсумда ҳам Каталония клубида қолиши мумкин.
Бу ҳолатда у маошини камайтиришга мажбур бўлади ва 20 ёшли Нико Гонсалес ижарага юборилади.
Агар "Барселона" Пьянични қўйиб юборишга қарор қилса, унинг шартномаси бекор қилинади. Раҳбарияти унинг келажагини шу ҳафтада ҳал қилмоқчи.