"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден жамоадоши Родри ҳақида гапирди. У шеригини испан футболи афсоналари Андрес Иньеста ва Хави Эрнандесга қиёслаган.
“Родри - Хави ва Инестанинг аралашмаси. У Андресдан дриблингни олган, Эрнандесдан эса - тўп узатишлар аниқлиги", - дея англияликнинг сўзларини келтиради Goal.com.
26 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсумда АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.