Кириш Регистрация

ЎФА раҳбарияти Жаҳон чемпионатига йўл олаётган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

1-9 октябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда 5 карра жаҳон чемпиони Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоамиз “E” гуруҳидан ўрин олган ҳолда Польша, Испания ҳамда Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ушбу нуфузли мусобақа олдидан ЎФА раҳбарияти ва жамоа вакиллари учрашди. Матонат, ирода ва жасурликни намойиш қилиб келган, мундиалларда юқори натижа қайд этган вакилларимизнинг бу галги турнирда ҳам муносиб иштирок этишларига тилак билдирилди.

“Бу терма жамоа ҳақида бутун футбол жамоатчилиги ва мухлислар илиқ фикрда. Жамоамиз ҳар доим яхши натижа кўрсатиб, Жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган. Мен ҳар доим ўз хонамдаги ушбу суратни кўриб, ғурурланаман. Матонатли йигитларимиз бу гал ҳам мусобақада юқори натижа қайд этишига ишонамиз”, деди Равшан Ирматов.

Шундан кейин жамоа бош мураббийи Рустам Меҳмонов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти турнир олдидан яна бир бор жамоамизга омад тилади.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 00:15, 24.09.2022.
Ўқилди: 1579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик