Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ўзбекистон кубоги: "Пахтакор" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида жамоамиз “Навбаҳор”ни қабул қилди, дея ҳабар беради "Пахтакор" клаби расмий сайти. 

Ўйинда темп жуда юқори бўлмаса-да, майдон эгаларининг устунлиги яққол сезилиб турди. Илк хавфли зарбани Андреев йўллади. Бу ҳолатда Носиров қийинчилик билан тўпни ушлаб қолди. Бунга эса меҳмонлар ҳам ҳужумдаги аниқ зарба ёрдамида жавоб қайтаришди. Лекин Ҳамидовнинг дарвозага аниқ берган зарбаси йўлига Лобанов ғов бўлди. 16-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Дастлаб Абдухолиқов меҳмонлар посбони билан бирга-бир чиқиб зарба йўллади, аммо тўпни Носиров қайтарди. Ҳужумни давом эттирган майдон эгалари ҳисобни очишди. Чап қанотдан жарима майдонига оширлган тўпни Махарадзе тўхтатмасдан дарвозанинг юқори қисмига жойлади 1:0. Шу тариқа «Пахтакор» устунликни ҳисобга ҳам кўчирди.

Тез орада Мурод Исмоилов шогирдлари янада кўпроқ хавфли вазиятларни содир этишга тушишди. Андреевнинг яна бир кучли зарбасини Носиров қайтариб қолди. Кейинроқ Козак деярли Махарадзе эга бўлган вазиятдан ноаниқ зарба берди. Шундан кейин тайм охиригача жамоалар анча хотиржам ҳаракат қилишди. Меҳмонларнинг кескин ҳуужм ташкил этишга имкониятлари етмади. «Пахтакор» эса кучини аяётгандек ўйнади. Асосан қисқа тўп оширишлар ёрдамида меҳмонларни шунчаки югуриб юришга мажбур қилди. 43-дақиқада «шерлар» гол уришди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатдан. Бу вазиятда Носиров биринчи зарбани қайтарди ва Абдухолиқов зарба берилгунга қадар офсайдда қолганди. Шу сабабли унинг голи инобатга олинмади. Танаффусга жамоалар кичик ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳам анча фаоллашиб қолишди. Улар энди тез-тез ҳужумга ўтишга уринишди. Шундай вазиятларнинг бирида Собир Ҳамидов қулай имкониятга чиқиб борди. Унинг кучли зарбасидан кейин тўпни Лобанов эгаллаб олди. Агар у дарвозасии салгина тарк этганда ҳам тўпга ета олмаслиги мумкин эди. Аста-секинлик билан ҳужумларни кучайтириб борган водийликлар 64-дақиқада мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Ҳамидовнинг навбатдаги зарбаси жуда аниқ чиқди ва тўп дарвозанинг юқори бурчагидан ўрин олди 1:1. Ушбу натижа меҳмонларга чорак финал сари курашда умидни қайтарди.

Голдан кейин «Пахтакор» яна катта куч билан ҳужумга ташланди. Эркиновнинг яқин масофадан тепган тўпини Носиров маҳорат кўрсатиб, қайтариб қолди. Бундан олдинроқ эса жарима майдони марказига қулай тарзда оширилган тўпган «шерлар»дан ҳеч ким улгурмаганди. Мезбонларнинг уринишларига жавобан «Навбаҳор» футболчилари тўпни ўзларида сақлаб туриб, уларни асабийлантиришга ҳаракат қилишди. 73-дақиқада ғайрат Жўраевнинг узоқдан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ кетди. Бу тўпга чиқишда Лобанов унчалик ишончли ўйнамаганди. Вақт ўтгани сайин наманганликлар асосан қанотлардан тез ҳужум уюштириб, икки учрашув натижасини тенглаштиришга уриндилар. 80-дақиқада Абдуазиз Султоновнинг чамаси 35 метрлардан берган зарбаси хавфли чиқди. Бу ҳолатда тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. Бир оздан кейин Андреевнинг зарбаси ноаниқ бўлди. Охирги дақиқалар жамоаларнинг навбатма-навбат олдинга ўтишлари билан кечиб, учрашувда ҳисоб ўзгармади. Сафардаги ютуқ туфайли «Пахтакор» чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди «шерлар» 8 июль куни Андижонда ва 29 июлда Тошкентда ярим финал йўлланмаси учун «Андижон»га қарши майдонга тушадилар.

«ПАХТАКОР» - «НАВБАҲОР» - 1:1 (1:0)

4 июль. Тошкент. «Жар» стадиони.

Ҳакамлар: А.Асимов, М.Шарипов, А.Қўлдошев.

Назоратчи: В.Штерн.

«Пахтакор»: Лобанов, Суюнов, Кримец, Клецков, Қиличев (Ҳакимов, 90), Махарадзе, Андреев, Козак, Каримов (Искандеров, 57), Махситалиев, Абдухолиқов (Эркинов, 46).

«Навбаҳор»: Носиров, Муҳаммаджонов, Тоиров, Т.Султонов, Жўраев, Асқаралиев (Аҳмедов, 46), Меҳмонов, Маҳмудов (Алиев, 83), Ҳамидов, Бойдедаев, Ирисметов (А.Султонов, 45).

Голлар: Махарадзе, 16 - 1:0. Ҳамидов, 64 - 1:1.

Огоҳлантиришлар: Махарадзе, 36. Қиличев, 42. Аҳмедов, 68.

Манба: fcpaxtakor.uz
Киритилди: 21:59, 04.07.2012.
Ўқилди: 5799 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.