Англия терма жамоаси Германияга қарши чиройли ўйин ўтказди. Ўйин якунига 20 дақиқа қолганида инглизлар 0:2 ҳисобида ютқазаётганди, аммо 13 дақиқадан кейин 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Бироқ улар ғалаба қозона олмади ва турнирни 0 ғалаба ва 3 очко билан якунлади.
Германия билан учрашувнинг асосий антиқаҳрамонлари дарвозабон Ник Поп ва ҳимоячи Гарри Магуайр бўлди. “Манчестер Юнайтед” сардори бирданига рақибнинг иккита голида бевосита иштирок этди.
Иккинчи бўлим бошида Магуайр ўз жарима майдончаси яқинида ноаниқ узатмани амалга оширди - тўпни ёш ва чаққон Жамол Мусиала эгаллаб олди. У жарима майдончасига кириб, тўпни англияликнинг оёқлари орасидан олиб ўтди - Магуайр эса қўполлик ишлатди. Гюндоган пенальтидан ҳисобни очди.
Лекин бу ҳаммаси эмас. 65-дақиқада Гарри Магуайр тўпни йўқотди ва Кай Хавертц вазиятдан совуққонлик билан фойдаланиб кетди.
Ҳарри танқидга эътибор бермасликка ҳаракат қилади
Магуайрга доимий танқид бегона эмас. Сўнгги бир неча мавсумда Гаррини мемлар қироли қилишди - у учун "Манчестер Юнайтед" "Лестер"га 80 миллион фунт тўлаганига ишониш қийиндек. Тен Ҳаг қўл остида инглиз бутунлай захира футболчисига айланмоқда. “Инсон сифатида сиз ҳар доим турли хил вариантларни кўриб чиқасиз. Мураббий сифатида сиз аниқ қарорлар қабул қилишингиз керак”, - деди Эрик вазиятга баҳо бера туриб.
"Манчестер Юнайтед" биринчи сардорсиз Премьер-лигада кетма-кет учта ғалабани қўлга киритди - ва энди Гаррининг таркибдаги ҳар бир ҳаракатиси воқеа сифатида қабул қилинади. "Гарри машғулотларда ҳар куни ўзини кўрсатади. У яхши футболчи" дейди жамоадоши Брандон Уильямс. “Бизни танқидлар қизиқтирмайди".
Миллий терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт ҳам тўлиқ Гарри томонида: «Обрўйим қандай бўлишидан қатъий назар, мен таваккал қилишга тайёрман. Сизнинг фикрингиз доимо қўллаб-қувватланиши керак ва биз у жамоа учун муҳим ўйинчи эканлигига ишонамиз. Гарри бизнинг ҳаводаги энг яхши ҳимоячимиз."
Магуайрнинг ўзи танқидга эътибор бермайди:
“Менинг формам ҳақида нима дейишларини билмайман. Мен буни ўқимайман. Ёзда Англия термасида учта яхши ўйин ўтказдим ва мавсумолди тайёргарликларни яхши ўтказдим. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилдим.
Мураббий мени захирага ўтказишга қарор қилди ва шундан бери жамоа ғалаба қозонмоқда. Машғулотларда кўп меҳнат қиламан ва имконият вақтини кутаман. Жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилишим мумкин бўлган нарса шу. Мен бошқа ҳеч кимга, одамлар нима дейишига эътибор бермайман. Ўйлайманки, агар улар мен ҳақимда мақола ёзишса, бу катта янгилик бўлади, чунки мен «Юнайтед»нинг сардориман - улар танқид ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади.