Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 1-0 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Ким "ғолиб"у, ким "мағлуб? Инглиз футболчиларининг аҳволи ҳақида

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси футболчилари Қатарга учишдан олдин ўзларини кўрсатиш учун сўнгги имкониятга эга бўлган эдилар. Германия билан ўйин бизга айрим нарсаларни очиқлаб берди. Қуйида шу ҳақида гап боради. Биз ўзини кўрсатган ва кўрсата олмаган ўйинчиларни шартли равишда "ғолиблар" ва "мағлублар" деб атадик.

"Ғолиблар"

Терма жамоанинг сўнгги икки ўйинида катта таассурот қолдира олган энг асосий футболчи Сака эди. Уни ҳақиқий ғолиб дея оламиз. Букайо Сака Германия билан баҳсда Саутгейтга нима учун асосий таркибда тушиши керак эканини исботлаб берди. У ҳатто ўйиндаги ғалаба голини ҳам уриши мумкин эди.
Мейсон Моунт биз учун навбатдаги "ғолиб" футболчидир. У Германияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. "Челси" вакили ўз голи билан жамоасининг натижасига ҳисса қўшди. Айниқса, унинг Сака билан майдондаги боғлами ўта муҳим аҳамиятга эга эди.
Жеймс Меддисон Миллатлар лигасида порлаган навбатдаги юлдуздир. Англия ҳужумида баъзида кўзга ташланиб турадиган ижодкорликнинг камлиги, айнан Жеймс Меддисон билан бартараф этилганди. "Лестер" ярим ҳимоячиси, Стерлинг ва Фоден каби ҳужумчиларнинг фойдаси сезилмаётган пайтда майдонда пайдо бўлиб, кўп нарсани ўзгартира олишини исботлади.
Ярим ҳимояда Беллингем ҳам ўзининг савияси билан жамоага барқарорлик бахш эта олди. Саутгейт Жуд ва Деклан Райсга таянч чизиғини ишониб топшириши мумкин, албатта. Ҳимояда эса Эрик Дайерни алоҳида таъкидлаш жоиз. "Тоттенхэм" футболчиси сўнгги ўйинларда нисбатан ёрқинроқ кўринди. Шу сабаб, катта эҳтимол билан Жаҳон чемпионатига олиб кетилади.

"Мағлублар"

"Мағлублар" ҳақида гап кетганида, биринчи ўринда дарвозабон Ник Поупни келтирамиз. Негаки, унинг хатоси бўлмаганида, Англия Германияга қарши ғалабага ҳам эришиши мумкин эди. Бу воқеа нима учун Жордан Пикфорд энг мақбул вариант эканига яна бир исбот бўлди.
Поуп дарвозасини мудофаа қилган Харри Магуайр, навбатдаги омадсиз қаҳрамонларимиздан бирига айланди. Айнан у сабаб Германия пенальтига эга бўлди ва ҳисобни очди. Саутгейт Магуайрдан кечмаётгани, айни мана шу эпизодда, хато экани сезилиб қолди. Беллингем томонидан эгаллаб олинган ўрин, аслида Калвин Филлипсники эди. Филлипс Евро-2020да порлаган. Аммо бу мавсумда анча қийинчиликларга дуч келди. Райс ва Беллингемнинг тўғри ўйини, Филлипсни "мағлуб" футболчилар қаторига қўшди.
Худди шу каби қанотдаги ҳужумда Саканинг порлаши, Фил Фоденга ёмон таъсир қилиб, рўйхатнинг салбий томонига киришига сабаб бўлган. Фоден терма жамоа сафида охирги марта 2020 йилда Исландияга қарши ўйинда гол урган.
Миллатлар лигасининг сўнгги ўйинларидаги энг бахтсиз футболчи, шубҳасиз, Айван Тоуни бўлди, дейишимиз мумкин. Ҳужумчи илк бор Англия терма жамоасига чақирув олди. Аммо ўзини кўрсатиши учун имкон тақдим этилмади. Ҳозир эса унинг ягона умиди "Брентфорд"да мавсумнинг қолган қисмини иложи борича муваффақиятли ўтказишдир.

Шундай қилиб, юқорида Англия терма жамоасининг сўнгги икки баҳсида юз берган воқеаларга асосланиб, таркиб футболчиларини икки гуруҳга бўлиб чиқилди. Уни адолатли деб ҳисоблайсиз ёки йўқ, бу сизнинг ишингиз...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:18, 28.09.2022.
Ўқилди: 2217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2530]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2293]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [2187]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1853]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1793]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1763]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1690]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1444]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1435]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1410]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик