Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Локо» чорак финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Бугун Фарғонада махаллий Нефтчи клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳсида Тошкентнинг Локомотив билан майдонга тушди. Дастлабки учрашувда 2:1 ҳисобида зафар мағлубиятга учраган майдон эгалари ўйиннинг бошиданоқ ҳужумга ўтдилар ва Анвар Бердиев ҳисобни очди - 1:0. Таблодаги ҳисоб 4 дақиқа ўтар ўтмас яна ўзгарди, бу сафар "темирйўлчилар"дан Дилшод Жабборов майдон эгалари дарвозасини 20 метрлардан туриб ишғол қилди - 1:1. 20-дақиқада Иқбол Акрамов жарима тўпидан сўнг яна "Нефтчи"ни олдинга олиб чиқди - 2:1.

Иккинчи бўлим яна мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. 55-дақиқада майдон эгалари Павел Бугало қўриқлаётган дарвозага учинчи голни уришди, Павел Смоляченко "Локомотив" дарвозасини нишонга олди - 3:1. Шундан сўнг ўйин асабий кўриниш ола бошлади. Дастлаб 62-дақиқада Валентин Коваленко майдон эгалари вакили Мансур Саидовни, орадан 4 дақиқа ўтгач "темирйўлчилар" аьзоси Зайниддин Тожиевни майдондан четлатди. Орадан 5 дақиқа ўтар ўтмас яна ҳакам футболчиларга қизил карточка кўрсатди. Яна Нефтчи футболчиси Шукур Пўлатов ҳам қизил карточка олди. Бу эса мехмонларга қўл келиб 75-дақиқада меҳмонлар вакили Садриддин Абдуллаев ҳисобни қисқартирди - 3:2. Ўйиннинг сўнгги декадасида бош ҳакам ўйиндаги 4-қизил карточкани энди гол муаллифи бўлган Садриддин Абдуллаев вакилига кўрсатди. Бир дақиқа ўтиб яна бир қизил карточка кўрсатилди. Яна ўйинда қўполлик қилган "Нефтчи" аъзоси шу жазога лойиқ деб топилди. Учрашув мана шу ҳисобда якуланди ва "Локомотив" сафарда урилган иккита гол эвазига чорак финалга чиқди. Чорак финалда "темирйўлчилар" "Бухоро" билан куч синашади. Ярим финалда эса бу жуфтлик ғолиби "Насаф" - "Металлург" жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боради.


"Нефтчи" (Фарғона) – "Локомотив" (Тошкент) 3:2 (2:1)

Голлар: Анвар Бердиев 4, - 1:0. Дилшод Жабборов 8, - 1:1. Иқбол Акрамов 20, - 2:1. Павел Смоляченко 55, - 3:1. Садриддин Абдуллаев 75, - 3:2.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона).
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Четлатишлар: Мансур Саидов 62, Шукур Пўлатов 73, Иқбол Акрамов 83 - Зайниддин Тожиев 66, Садриддин Абдуллаев
Биринчи учрашув: 1:2

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:32, 09.07.2012.
Ўқилди: 5773 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик