Кириш Регистрация
10/05 23:45 Фрозиноне 0-5 Интер
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия

Превью. «Металлург» – «Бунёдкор»

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионатининг 21-турbда "Металлург" ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади. Учрашув 7 октябрь куни соат 18:30 да “Металлург” марказий стадионида бошланади.

Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 33 маротаба куч синашишган. “Қалдирғочлар” 24 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда “Металлург” зафар қучган. 5 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 62:26.

Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Металлург” Тошкентда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 17-дақиқада Умарали Раҳмоналиев киритган голга бекободликлардан 67-дақиқада Дамир Темиров аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Бекободда ўтган сўнгги олтита учрашув:
 
16.03.2021. «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
20.11.2020. «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
25.05.2019. «Металлург» - «Бунёдкор» 0:2
20.10.2018. «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
19.07.2018. «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
14.10.2017. «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1

“Бунёдкор” ҳақида

“Бунёдкор” мамлакатимизнинг ёш жамоаларидан бири. Клубга асос солинганига эндигина 17 йил бўлди. Аммо қисқа фурсатда жамоа ўзининг шонли тарихини яратди. Бир йил ичида биринчи лигадан олий лигага йўл олди. Кучлилар сафида эса доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти. 2007 йилдан элитада ўйнаётган “қалдирғочлар” беш марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта вице-чемпион, икки марта бронза медали совриндори, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва беш карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. 2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган “Бунёдкор” икки марта қитъанинг мазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015, 2017 йиллар).

“Бунёдкор”нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси саналади. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган,  “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 440 та учрашув ўтказган. Шулардан 274 тасида ғалаба қозонган, 91 тасида дуранг ўйнаган, 75 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 792:344. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобли ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:5 (“Пахтакор”, 2020 йил).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:36, 06.10.2022.
Ўқилди: 1338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.