"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйиннинг биринчи бўлими якунида гол урди.
37 ёшли португалиялик бу мавсумда Премьер-лигада жамоаси учун илк голни урди. Бунгача у фақат Европа лигаси ўйинида гол киритган эди.
Қайд этиш жоиз, бу гол португалиялик учун клуб фаолиятидаги 700-гол бўлди.
Криштиану Роналду “МЮ”дан (144 та гол) ташқари, аввалроқ “Спортинг” (5 та гол), “Реал” (450 та гол) ва “Ювентус” (101 та гол) клубларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича ҳам жаҳон рекордига эга. Португалияликда аллақачон 117 та гол мавжуд.