Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Челси"га ўтишдан олдин, 10 соатдан кўпроқ вақт давомида Фофананинг жароҳатга мойиллиги текширилди, аммо...

Баҳо:
+ | -

"Вулверхэмптон"га қарши (3:0) АПЛ ўйинидан олдин "Челси" ҳимоя марказида кадрлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. 21 ёшли ҳимоячи Уэсли Фофана Чемпионлар лигаси доирасида "Милан"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни йиғлаб тарк этди.

“Фофананинг жароҳати бу оқшомни хафа қилган ягона лаҳзадир. Ўйиннинг эртасигаёқ унинг ўзини қандай ҳис қилаётгани ва бу қанчалик жиддий эканини аниқлаш учун текширув ўтказишимиз керак. У ёш ва кучли йигит, биз уни қўллаб-қувватлаймиз”, деди Грэм Поттер ўйиндан кейин.

Фофана "Сент-Этьен" ва "Лестер" таркибида ўйнаб юрган вақтларида ҳам жиддий жароҳатлар билан курашган.

Уэсли фаолияти бошидан бери жароҳатлардан азият чекмоқда. Франциянинг "Сент-Этьен" таркибида ўйинаб юрган вақтларда у тиззасидан икки марта даволанди. Шу сабабли, 2019 йилда у 75 кун ва 12 та ўйинни ўтказиб юборди.

Кейин "Лестер" билан ҳам бир хил муаммолар юзага келди. 2020/21 йилги мавсумда Фофана икки марта тиззаси билан ва яна бир марта сон мушаклари шикастланган ҳолда лазаретда вақт ўтказди. Натижа - 44 кун футболсиз (9 та ўйин).

Аммо Уэсли 2021/22 йилги мавсум бошланишидан олдин энг оғир жароҳатини олди. Деярли бутун мавсум жароҳат сабаб бой берилди: август ойи бошида "Вильярреал" билан ўйинда ҳужумчи Фер Ниньо Фофана билан тўқнашиб кетди ва натижада ҳимоячини замбилда майдондан олиб кетишди. Қўполлик учун Ниньога фақат сариқ карточка берилди - ўша баҳсда у гол урди. Учрашув 3:2 ҳисобида якунланди.

Уэслининг жароҳатидан сўнг "тулкилар" бош мураббийи Брендан Рожерс ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келди. Шундан сўнг, Фофана 224 (!) кундан сўнг майдонга қайтди - ва шу заҳотиёқ "Ренн"га қарши Конференциялар лигаси ўйинида гол урди. Ҳимоячи Лукманнинг узатмасидан кейин боши билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. Фофана голдан сўнш дарҳол Рожерснинг олдига югурди - мураббий ҳар доим йигитни қўллаб-қувватлаган.

“У эндигина майдонга чиқди ва гол урди. Мен бу темир йигитга қойил қоламан”, - дейди “Лестер”нинг собиқ футболчиси Иван Робертс.

"Челси"га ўтишдан олдин Уесли Нью-Йоркда текширувдан ўтказилди. Барча кўрикларга 10 соатдан кўпроқ вақт кетди.

Ҳатто шундай таъсирли жароҳатлар тарихи ҳам унга "Челси"га ўтишга имкон берди: улар уни "Лестер"дан 75 миллион фунтга (бонуслар билан бирга) сотиб олишди - бу ҳимоячи учун рекорд миқдор. Фофананинг ўзи "Челси"га трансфери учун 10 соатдан кўпроқ вақт давомида тиббий кўрикдан ўтганини тасдиқлаган.

“Мен буни Лондонда бўлади деб ўйладим, кейин эса Нью-Йоркда ўтказилишини билдим. Бу шошилинч ташриф эди, лекин мен клиникада жуда кўп вақт ўтказдим. Улар менинг тўпиғимни текширишди. Ҳаммаси таҳлил қилинди - ҳатто тананинг мен гапира олмайдиган қисмлари ҳам. Жароҳатимдан қандай қутулганимни кўриш учун ҳамма нарса қилинди.

Бу 10 соатдан ортиқ давом этди. Менга сарфланган пул миқдорини ҳисобга олсак, бу нормал ҳолат. Тодд (Боули) ва Бедхад (Эгбали) ("Челси" эгалари) ажойиб. Улар мени Лондонда ҳам, Нью-Йоркда ҳам оила аъзоси сифатида кутиб олишди. Мен ҳеч қачон Нью-Йоркда бўлмаганман, лекин таксидаги муомилани кўриб, мен бу ерга албатта қайтаман, дедим”, - деди Фофана.

Ҳозирда Уэсли яна жароҳат олган, аммо энди 7 ойга эмас.

Манба: Sports.ru
Киритилди: 19:28, 11.10.2022.
Ўқилди: 3360 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2387]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2290]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2051]

Фергюсоннинг тоби қочди [2012]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1627]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1602]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1418]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1411]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1407]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик