Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Погба келаси ҳафтадан умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоанинг умумий гуруҳига қайтиши мумкин.

L'Equipe хабарига кўра, ярим ҳимоячи менискус жароҳатидан тикланиш жараёнини якунламоқда ва келаси ҳафтаданоқ умумий гуруҳдаги машғулотларни давом эттириши мумкин. У ҳозирча индивидуал дастур билан шуғулланмоқда ва оғриқсиз югуриш машқларини бажармоқда.

Қайд этилишича, 29 ёшли футболчи ноябрь ойи бошида ёки октябрь ойи охирида майдонга қайтиши мумкин. Шу муносабат билан у Франция терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати учун қайдномасига кириш имкониятини сақлаб қолди.

Погба шу ёзда “Ювентус”га текинга ўтди ва клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади. У ҳали жамоа сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Погбанинг ЖЧ-2022 учун терма жамоага қўшилиши учун ўз формасини тиклаши кераклигини айтди.

Киритилди: 06:08, 16.10.2022.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик