"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритгандан сўнг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
“Роналду билан ўйнаш шараф эди, у ҳақиқий йиртқич. У кетган куни миямда яхши инсон бўлиш истаги пайдо бўлди. Менда майдонда кўпроқ ҳаракат қилиш учун мотивация бор", - дея Бенземанинг сўзларини келтиради Marca.
Роналдунинг ўзи "Олтин тўп" учун овоз беришда 20-ўринни эгаллади. Португалиялик ҳужумчи “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема Зинедин Зидандан кейин ушбу фахрий мукофотни қўлга киритган биринчи француз бўлди.