Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Ҳаммаси аниқ эди”. Бенземанинг "Олтин тўп"ига жаҳон ОАВларининг муносабати

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Карим Бензема мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Франциялик футболчи “Олтин тўп”ни Парижда Зинедин Зидан қўлидан қабул қилиб олди. Дунёга машҳур нашрлар буни турлича талқин қилишди. Келинг, улардан бир нечтасини кўриб чиқамиз.

L'Equipe: "Бензема - қирол. "Олтин тўп"ни қўлга киритган бешинчи француз ва Зидандан кейин биринчи. Ўтган мавсумда у бешинчи марта Чемпионлар лигасида, тўртинчи марта Испания чемпионатида ғолиб чиқди. Қолаверса, Карим Франция терма жамоаси сафида Миллатлар лигасида ғалаба қозонган. Тез орада у бой коллекциясида етишмаётган кубокни ютиш учун жаҳон чемпионатига боради”.

АS: “Ҳужумчи ниҳоят унинг муваффақиятли фаолиятини тақозо этувчи нуфузли мукофотни қўлга киритди. Бу футбол тарихидаги энг нафис ва сифатли ўйинчилардан бири. Ниҳоят унга ишонч берилди. Олдинги йилларда Бенземани нотўғри тушунишган, гарчи у ажойиб тажрибага эга бўлса ҳам. Турли вақтларда у шафқатсизларча танқид қилинган, аммо ҳозир буларнинг барчаси ўтмишда. Бензема театрда мукофот олди, унинг футбол санъати юқори баҳоланди”.

Gazetta dello Sport: “Бир қарашда ҳамма нарса аниқ кўринади. Аммо бу ундай эмас. Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритди ва Парижда қиролдек кутиб олинди. Аммо бир йилдан кўпроқ вақт олдин буни тасаввур қилиб бўлмас эди. Францияда антиқаҳрамон ҳисобланган одам учун қизил гилам ёйилишини ким ҳам ўйлабди? Энди уни жаҳон футболи юлдузи сифатида кутиб олишди, аммо футболчининг Франция билан муносабатлари идеалдан йироқ эди”.

Kickеr: “Сабр ўз самарасини беради. Ўтган мавсумда Карим Бенземадан яхшироқ футболчи йўқ эди. У тарихда илк бор "Олтин тўп"ни қўлга киритди, бу ўзи узоқ вақтдан бери орзу қилган соврин. Карим Роналду билан "Реал Мадрид"га қайтганида португалияликлар учун ишлашга мажбур бўлди. Криштиану муваффақият гарови эди, Бензема эса кўпинча эътибордан четда қоларди. Жамоадоши мукофот олганида Карим иккинчи қаторда эди. Шу билан бирга Бенземанинг ўзини ҳам қайта-қайта танқид қилишарди. 2018 йилнинг ёзида бирдан Роналдунинг кетиши билан майдонга тушиш вақти келди. Ҳар мавсумда Бензема яхшироқ ва яхшироқ ўйнади ва кейин ҳақиқий портлаш юз берди. Жамоа Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиқди, Карим эса бир қанча муҳим голларни урди. Ҳа, у “Олтин тўп”ни 21 ёшида эмас, 34 ёшида қўлга киритди, аммо у ёки бу йўлда сабр-тоқат ўзини оқлади”.

Маrcа: “Бензема узоқ вақтдан бери интилиб келаётган мукофотни олди. Париж охирги пайтларда Карим учун алоҳида шаҳар бўлди. Ёзда “Реал” билан бирга у ерда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, энди эса “Олтин тўп”ни боши узра кўтарди. У ҳақли равишда совринни қўлга киритди, чунки у қизиқарли мавсумни ўтказди. Карим мушукчаликдан қирол Арслонга айланди. Бенземага доим ишонадиган бир одам бор эди. Бу "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес. Вақт ўтиши билан ҳамма унинг ҳақ эканига амин бўлди".

Mundo Deportivo: "2009 йилда Перес Бенземани "Реал"га ўтишга кўндирган эди. Кейинчалик у доимо ўз футболчисини қўллаб-қувватлаган. Ва у Франция терма жамоасидан четлаштирилганда ва Карим "Реал Мадрид" либосида ўйнагани учун танқид қилинганида, Перес доим у ерда эди ва Бензема буни жуда қадрлаган. Айтишимиз мумкинки, ўз клуби футболчисининг навбатдаги "Олтин тўп"ида "Реал" президентининг қўли бор”.

Оlе: “Бензема ўзининг биринчи "Олтин тўп"ини қўлга киритди ва бу унга лойиқ бўлганидан ҳам кўпроқ. Карим мукофотга энг яхши номзод эди. Франциялик футболчи мавсумни ажойиб ўтказди, кўплаб голлар урди. Карим француз футболчиларининг 24 йиллик ёмон ананасини йўққа чиқарди. Месси бу сафар кучли 30 таликка ҳам кира олмади, Роналду эса 20-ўринни эгаллади”.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 08:50, 18.10.2022.
Ўқилди: 4671 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.